Депутатлар “Кўркам диёр”даги янгиланаётган инфратузилмани кўздан кечирди

 

Юртимизда ҳар бир ҳудуд, айниқса маҳаллаларда аҳоли турмуш даражасини ошириш, улар учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу доирада Оқолтин туманидаги “Кўркам диёр” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Депутатларимиз у ерда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечиришди.

Ҳудудда йўл инфратузилмасини янгилаш, ички йўлларни асфальтлаш ва коммуникация тармоқларини такомиллаштириш орқали аҳоли учун қулай ва замонавий муҳит яратиш йўлида тизимли ишлар бошланган.

Айни кунларда маҳалладаги 10 та кўп қаватли уйларнинг ички ва ташқи фасадлари таъмирланиб, канализация тармоқлари янгиланиб, аҳоли саломатлиги ва экологик тозаликка хизмат қиладиган муҳим қадамлар қўйилмоқда.

Шунингдек, йўл ёқаларида бетон қопламали сув ўтказиш ариқлари қурилиб, маҳалланинг сув хўжалиги тизими яхшиланмоқда. Бу эса ёмғир ва тоза сув оқимини тартибга солиш, йўлларнинг узоқ муддат сифатли сақланиши, аҳоли томорқаларида деҳқончилик жараёнларини самарали олиб бориш имконини яратади.

Аҳоли депутатларга мазкур ўзгаришлардан мамнунлигини, уларнинг фикр ва таклифлари инобатга олинганидан миннатдорлигини билдиришди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш