Яккасаройдаги тирбандликлар юзасидан депутат сўров юборди

 

Яккасарой тумани Кенгашидаги депутатимиз Баходиржон Халлаков томонидан Яккасарой тумани “Боғсарой” маҳалласида юзага келган йўл ҳаракати муаммоларини бартараф этиш масаласида Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига депутатлик сўрови юборди.

Сўровда Миробод кўчасининг 6-уй ва 12-уйлар оралиғида, шунингдек, Восит Воҳидов кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари сабабли автомобиллар бир томонлама ҳаракат қилмоқда. Натижада Шота Руставелли ва Тафаккур кўчалари орқали автомобиллар оқими Миробод кўчасига йўналтирилган. Бу эса мазкур ҳудудларда транспорт тирбандликларини келтириб чиқариши билан бирга пиёдалар ҳаракатланишига жиддий тўсқинлик қилмоқда.

Депутат масъул идорадан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар оқимини таҳлил қилиб, зарурат бўлганда, уни бошқа йўналишга ўтказиш бўйича чоралар кўришни ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтириш тақдим этишни сўраган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш