Деновда вазият барқарор
Деновда вазият барқарор

 

Бутун дунёда коронавирус пандемияси жиддий хавф солмоқда. Унга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда қатъий ва зарур чоралар кўрилмоқда.

Албатта, ҳозирги шароитда хотиржамлик ва ижтимоий барқарорликни сақлаш, карантин чекловлари оқибатида аҳолига оғирлик тушишининг олдини олиш долзарб масала.

Бизнинг Денов туманида 400 мингдан ортиқ аҳоли бўлиб, аксарият оилалар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ўз томорқа хўжаликларида етиштиради. Ҳозирги кунда 2405 хонадонда 156,4 гектар иссиқхона мавжуд бўлиб, цитрус меваларидан мандарин, апелсин, лимон ҳамда помидор, бодринг каби қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Бундан ташқари, туманда чорвачилик, парандачилик ва балиқчилик соҳаси ривожланмоқда. Шу сабабли гўштларнинг нархи ўзгармади. Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари етарли бўлади, нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўйилмайди.

Ҳозирги мураккаб вазиятда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилсак, хавфли вирус албатта ортга чекинади.


Ҳасан МИРЗАЕВ,

ЎзХДП Денов туман кенгаши раиси

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш