Депутатлар халқ манфаати йўлида амалий ишларни давом эттирмоқда

 

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати А. Абдуллажонов ҳамда Бўка туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати А. Расуловлар Бўка туманидаги Катта Равот, Равот, Истиқлол, Ўртатепа ва Бахмал маҳаллаларида бўлиб, кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олишди.

Учрашувлар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, жойида тегишли чоралар белгиланди.

1-гуруҳ ногирони Ж. Маматқулов ғишт ишлаб чиқариш бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи эканини билдирди. Бу борада ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Молия билан боғлиқ масалалар юзасидан “маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинди.

Шунингдек, ётиб қолган бемор Ж. Турдалиев дори-дармон нархларининг юқорилиги сабабли мурожаат қилган бўлиб, унинг харажатлари депутат А. Абдуллажонов томонидан қоплаб берилди. Яна бир нуроний онахон — Ҳ. Исматова ётиқлик ҳолда экани, тоза ҳавога чиқиш имконияти йўқлигини айтди. Депутатлар томонидан унга ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Ташриф давомида бир нечта хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

Мазкур амалий ишлар бизнинг депутатларимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга доимий эътибор қаратилаётганининг амалий ифодасидир.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш