Партиямизнинг ёш аъзоси Ўзбекистоннинг ташаббускор кутубхоначиларидан деб эътироф этилди
Пойтахтимизда I Халқаро китобхонлик фестивали доирасида “Central Asia – 2025: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII Халқаро конференцияси ўтказилмоқда. Ушбу анжуманда 27 та давлатдан халқаро тоифадаги малакали эхпертлар иштирок этяпти.
Фестивалда Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Маржона Қиёмова “Ўзбекистоннинг ташаббускор кутубхоначилари”дан бири сифатида тақдирланди.