Сурхондарёда ҳам «Орзулар дунёси» акцияси ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан Термиз шаҳрида жойлашган «Рўзи Чориев» номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида вилоят Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази ҳамда вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорлигида «Орзулар дунёси» номли акция ташкил этилди.

Акцияда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ногиронлиги бор ёшлар қўл меҳнатлари ярмаркаси ва барча туманлардан келган иштирокчилар иштирокида кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда иштирокчилар қўл меҳнати билан тайёрлаган маҳсулотлари баҳоланиб, ўрин ва номинацияларга эга бўлиши билан бирга, турли ташкилотлардан келган меҳмонлар иштирокида ногиронлиги бўлган ёшлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдо-ярмаркаси ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш