Сиёсатдаги ёшлар — билим ва заковат эгалари

 

Ёшларни мамлакат сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишга ундаш, уларнинг билим, тафаккур ва ташаббускорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўз дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, интеллектуал салоҳиятли, сиёсий етук ва ватанпарвар ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу мақсадда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши «Сиёсатдаги ёшлар» лойиҳасини ташкил этди. Унда «Заковат» интеллектуал турнирининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

Турнирда пойтахтимиздаги турли олий таълим муассасалари талабалари иштирок этиб, ўз билими, сиёсий савияси ва мантиқий тафаккурини намойиш этдилар. Саволлар сиёсат, маданият ва мантиқий фикрлаш йўналишларини қамраб олиб, ёшларнинг мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қизғин баҳслар якунида фахрли 1-ўринни Шарқшунослик университетининг «Шарқшунослар» жамоаси қўлга киритди. 2- ва 3-ўрин Фан ва технологиялар университетининг «La Casa de Papel» ҳамда «Шедевр» жамоаларига насиб этди. Ғолиб ва иштирокчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг эсдалик совғалари топширилди.

Турнир доирасида бир гуруҳ фаол ёшлар Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилинди. Уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш