Депутат ҳудудлардаги аҳолини қийнаётган ижтимоий муаммоларни ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева Жиззах вилояти, Зомин туманида жойлашган «Теракзор» маҳалласида бўлди. Депутат ҳудудда аҳолини қийнаётган бир қатор муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўрганишлар олиб борди.
Аниқланишича, маҳаллада қатор муаммолар бор. Хусусан, ички йўлларни таъмирталаблиги, ҳудуддаги ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан мурожаатлар бўлди. Уларнинг ечими бўйича белгиланган тартибда ечим топишга келишиб олинди.