Депутат маҳаллада мулоқот ўтказиб, мурожаатларни қабул қилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Шарофиддин Назаров ўз сайлов округида Косон туманидаги «Эсабой» маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилар билан учрашув ва мулоқот ўтказди.

Депутат маҳалла фуқаролар йиғинидаги «еттилик» фаолияти билан яқиндан танишиб, парламентда қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Депутат сайловчиларнинг мурожаатларини ҳам қабул қилди. Уларга ечим топиш бўйича дастлабки чораларни белгилаб олди. Шу куни депутат аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқа хўжаликлари фаолияти билан танишилди, ечимини кутаётган масалалар бўйича амалий ёрдам беришга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш