Самарқанд шаҳар кенгаши фаолиятини сарҳисоб қилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди, деб хабар қилади Самарқанд вилоят ахборот хизмати.

Унда партия шаҳар кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳининг 2024 йилдаги фаолиятига алоқадор масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар партия кенгаши раиси Р.Ҳакимовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда эришилган натижалар эътироф этилиб, бой берилган имкониятлар танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, пленумда 2025 йилдаги режа ва мақсадларни амалга ошириш учун партия кенгаши, депутатлар фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги, аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ижтимоий масалаларга оид янги ташаббусларни илгари суриш борасида фикрлар билдирилди.

Хусусан, партия аъзолари, депутатлар ва партия фаоллари шаҳарнинг ҳар бир ҳудудидаги ижтимоий аҳволни яхшилашга қаратилган аниқ амалий чора-тадбирларни белгилаб олиши муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди. Бунинг учун шаҳар партия кенгаши ва депутатлар аҳоли билан яқин алоқаларини ривожлантириши, кенг жамоатчиликни партия дастурлари билан таништиришга алоҳида эътибор қаратиши зарурлигига урғу берилди.

Пленумда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Пленум
← Рўйхатга қайтиш