Хоразмда кенг қамровли ўрганиш ўтказилмоқда
ЎзХДП Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларидаги партиямиз гуруҳлари аъзолари Хоразм вилоятида кенг қамровли ижтимоий ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, шаҳар ва туманларда фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Урганч, Хива шаҳар, шунингдек, Хива ва Ҳазорасп туман бўлимларида учрашувлар ўтказилди.
Мулоқот жараёнида соҳадаги ислоҳотлар ва келгуси вазифалар муҳокама этилиб, ечимини кутаётган масалалар бўйича таклифлар ҳам ўрганилмоқда.