Эзгу мақсадларга хизмат қиламиз!
Эзгу мақсадларга хизмат қиламиз!

 

Мен Ўзбекистон ХДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси, Андижон вилоятидаги Қирғиз миллий маданий маркази раҳбариман. Миллатан қирғизман, аммо қалбан, руҳан ва фуқароликда фахр билан айтаман: ўз юртим - Ўзбекистон фарзандиман.

Андижонда муҳтарам Президентимиз билан кўришганимиздан бағоят хурсандмиз.

Биз учун Янги Андижон боғидан павильон ажратилганлиги бу маданият кўприкларини янада мустаҳкамлаш, турли халқлар ўртасидаги янги ижодий ҳамкорликлар ва бағрикенглик муҳитини кенгайтириш имконини бермоқда.

Бизнинг ўз анъаналаримиз бор, тилимиз, мусиқамиз, либосимиз, байрамларимиз бор. Ва бунинг барчасини эркин равишда юртимизда намоён этяпмиз. Бу халқимизнинг сиёсий иродаси орқали таъминланган эркинликдир.

Биз, маданий марказлар вакиллари кўп миллатли халқимизнинг эзгу мақсадларига хизмат қилиш, миллатлараро дўстликни ривожлантириш ва келажак авлодга юксак маънавий муҳит қолдириш учун камарбаста бўламиз.

Яшасин, бағрикенг, тинч ва адолатли Ўзбекистон!

 

Обиджон Носиров,

Ўзбекистон ХДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси,

Андижон вилоятидаги Қирғиз миллий маданий маркази раҳбари.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш