Сайёр қабул – муаммолар ечими

 

Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Х.Ибрагимова аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, муаммоларни тезкорлик билан жойида ҳал этишга қаратилган “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказди. Хусусан, “Муқимий” маҳалласи биносида шу ҳудудда яшовчи фуқаролар учун очиқ мулоқот тарзда сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.

Депутат халқ билан қанчалик кўп мулоқот қилса, аҳоли кундалик ҳаётдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардан шунчалик воқиф бўлиб боради, муаммолар ечими тезлашади, одамларда эртанги кунга ишонч ортавериши таъкидлаб ўтилди.

Мулоқотда аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалаларда мурожаатлар бўлди. Фуқаролар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, коммунал тўловлар, маҳаллани ички кўчаларини таъмирлаш масаласида мурожаат қилишди.

Депутат Х.Ибрагимова ҳар бир масалани ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини берди. Аҳоли вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш