Сайловчилар билан учрашув

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Назира Матяқубова Тўрткўл туманидаги 63-мактаб биносида «Наврўз», «Тинчлик», «Ёшлик» маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда Президентимиз раҳбарлигида юртимиз тараққиёти ва аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, айниқса Қорақалпоғистон учун қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, депутат Президентимизнинг Тожикистон Республикасига ташрифи тафсилотлари яъни Тожикистонда Ўзбекистон, Қирғизистон ва мезбон давлат раҳбарларининг тарихий уч томонлама учрашуви моҳиятига тўхталди.

Учрашув якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзолангани ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилингани, Раҳбарлар уч мамлакат давлат чегаралари туташган ҳудудда Дўстлик стеласини тантанали равишда очгани хусусида сўз юритди.

Буни давлатимиз раҳбари томонидан оқилона ташқи ва ички сиёсат олиб борилаётган бир пайтда халқимиз шундай тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиши, ўзаро ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда фаол бўлиш лозимлигини таъкидлади.

Учрашув жараёнида Н. Матяқубова ўтган чоракдаги депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш