Бирдамликда гап кўп, коронивирусни биргаликда енгамиз!
Бирдамликда гап кўп, коронивирусни биргаликда енгамиз!

 

Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражапов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шуҳрат Эргашев партия фаоллари билан бирга “Хайраобод” ва “Ибн Сино” маҳаллаларига борди. Депутатлар ҳар бир сайловчи билан ўз хонадонида учрашишди.

Ўзаро суҳбат давомида дастлаб давлатимиз раҳбарининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Аҳоли саломатлигини асраш учун барча бирдек масъул экани, жамият эртаси ҳар бир фуқаро белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишга бевосита боғлиқлиги ҳақида сўз борди. Шу куни маҳалладаги 8 та кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.


Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш