Ўзбекистон ХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Алишер Маматмуродов партия фаоллари, Давлат санитария эпидемиология назорати туман бўлими, Сурхондарё вилоят Фавқулодда ҳолатларни олдини олиш унитар корхонаси туман бўлими ходимлари ҳамда маҳаллалар фаоллари билан биргаликда “Истиқлол” маҳалласига борди.
Депутат ва мутасадди ташкилотлар вакиллари хонадонма-хонадон юриб, Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришди. Ушбу фармон юзасидан фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Депутат кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.