Хабарингиз бор, жойларда Халқ демократик партияси ташаббуси билан ушбу мавзуда акция ташкил этиляпти. Акция доирасида Наманган вилоятида ҳам бир қатор хайрли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари А. Азимов ва А.Ғайбуллаевлар ўзлари сайланган ҳудудлардаги кам таминланган, бокувчиси йўқ, ёлғиз кексалар хонадонларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилди. Шунингдек, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш учун мунтазам ниқоб ҳамда қўлқопсиз юрмаслик, тозаликка қатъий риоя этиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши раиси ва туман кенгаши депутати Акрамжон Абдуғаппаров томонидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ю.Раҳмонов, бош имом хатиб И.Қирғизбоев иштирокида Уйчи тумани Шифокор маҳалласи ҳудудидаги дорихоналар, савдо дўконлари сотувчилари билан каронавирус пандемиясидан ҳимояланиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, миаҳаллалар фаоллари билан бошқа давлатдан келган фуқаролар тиббий текшируви ташкиллаштирилди ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Нафисахон Мамасолиева томонидан Мустақиллик, Ҳизиробод маҳаллаларидаги аҳоли гавжум жойларга тиббий ниқоблар тарқатилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.