Партия кузатувчилари учун семинар ўтказилди

 

Жорий йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига депутатлик сайлови нафақат партиямиз учун масъулиятли ҳамда муҳим сиёсий жараён, балки бутун халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, давлатимизнинг равнақи, дунё ҳамжамиятидаги мавқеи, сиёсий имижи учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади.

Сайлов демократиянинг энг муҳим белгиси, фуқаролар хоҳиш-иродаси ифодаланишининг мустаҳкам кафолатидир.

Сайловларни миллий сайлов қонунчилиги ҳамда халқаро сайлов стандартларига мувофиқ очиқ, ошкора, адолатли ва шаффоф ўтказишнинг тошу-тарозиси сифатида кузатувчилик институтининг ўрни беқиёс ҳисобланади.

Бугунги кунда партия ҳудудий кенгашлари партия фаоллари орасидан
11 032 нафар шахс кузатувчи сифатида танлаб олиниб, Марказий сайлов комиссиясининг e-saylov.uz ахборот тизимига киритиб мандатлар олинди.

Танлаб олинган кузатувчиларни сайлов куни ўз фаолиятларини самарали амалга оширишини таъминлаш мақсадида 2 босқичли ўқув семинар тренинги ташкил этиш режалаштирилди.

1-босқичда Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар партия кенгашлари раислари (14 нафар) ҳамда туман (шаҳар) кенгаш раисларини (208 нафар) ўқитилди.

2-босқичда ҳудудлар кесимида сайлов участка комиссиялари сони бўйича сараланган кузатувчиларни (жами 11 032 нафар) туман партия кенгаши раислари томонидан 22-24 октябрь кунлари ўқитиш режалаштирилган.

21 октябрь куни бўлиб ўтган ўқув семинарда партиянинг жаъми 222 нафар ходими “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларнинг моҳияти, партия кузатувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, овоз бериш вақти ва тартиби, муддатидан олдин овоз бериш ҳамда сайлов куни овоз бериш жараёнида кузатувчи ҳаракатларининг кетма-кетлиги каби мавзулар юзасидан тушунчалар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш