Шарафли касб эгалари эътироф этилди

 

Денов туманидаги тантаналар саройида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда туман таълим ташкилотлари мутасаддилари, илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилаётган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди.

Тадбир давомида таълим тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фидойи устоз ва мураббийлар ҳамда соҳа фахрийларига Денов туман ҳокими ва ЎзХДП Денов туман кенгаши раиси Ҳасан Мирзаев фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар устозларга кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш