Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимлари оширилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент тумани кенгаши томонидан "Ойдин ҳаёт" МФЙ хотин-қизлари билан "Хотин-қизлар ҳуқуқий билимини ошириш" номли давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, таълимда аёлларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар, бу йилги сайлов тизимидаги ўзгаришлар бўйича батафсил тушунчалар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш