Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг мажлислар залида Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгаши (ТДҲК) миссияси раҳбари Кожаман Омер бошчилигидаги 10 нафар делегацияси билан партия вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Халқаро кузатувчиларга янги Сайлов кодекси, сайловолди тарғибот жараёнлари ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси У.Иноятов бўлажак сайловни демократия тамойилларига мувофиқ ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтказиш учун барча ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлади. Партия фаолияти, дастурий мақсад ва вазифалари, сайловолди тарғиботи давомида қанақа тарғибот усуллари ва воситаларидан фойдаланилаётгани ҳақида атрофилича гапириб берди.
Туркийзабон давлатлар ҳамкорлиги кенгаши (ТДҲК) миссияси раҳбари Кожаман Омер Ўзбекистонда сайловга тайёргарлик жараёнини кузатишда иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.
Халқаро кузатувчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб берилди.
ЎзХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.