Янги ўқув йилида қарийб 158 минг талаба қабул қилинади
Янги ўқув йилида қарийб 158 минг талаба қабул қилинади

 

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларининг бакалавриатида 2021/2022 ўқув йилида давлат бюджети ҳисобидан ўқитиш учун 57 минг 755 та жой ажратилди. Бу кўрсаткич ўтган йилдагисидан 17 минг 805 тага кўпдир. 2020/2021 ўқув йили учун бакалавриатга 139 минг 950 та ўрин ажратилганди. Янги ўқув йили учун қабул квоталари мамлакат президенти томонидан шу йил 22 июнида қабул қилинган “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича белгиланган:

Бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 113 минг 530 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 37 минг 675 нафар;

кечки таълим шаклига – 6 минг 550 нафар.

Магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 минг 900 нафар.

Хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.

Қарорда абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилиши қайд этилган.

← Рўйхатга қайтиш