Россиянинг "Автоваз" компанияси 12 ой ичида Ўзбекистонда Lada ва Renault автомобилларини йиғишни йўлга қўяди. ТАССнинг 21 июнда билдиришича, бу ҳақда компания президенти Николай Мор маълум қилди.
Айни пайтда Мор UzAuto фаолият юритаётгани ортидан Ўзбекистонда Россия автомобиллари бозори “унча катта бўлмаган ҳолда қолавериши”ни айтди. "Автоваз" 2020 йилда Lada автомашиналари экспорти ҳажмини 2019 йилдагига нисбатан 19 фоизга қисқартиришга мажбур бўлганди. 2019 йилда мазкур русмули автомашинадан 41 мингтаси экспорт қилинганди.
Россияда ҳам "Автоваз" машиналари савдоси 5 фоизга камайган. 2020 йилнинг охирларида президент Шавкат Мирзиёев 2021—2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини тасдиқлаган эди. Мазкур дастурга асосан Жиззахда LADA ва Renault автомобилларини йиғишни ташкил этиш режалаштирилган.