Ўзбекистонда Туркиядан келаётган фуқаролар учун карантинда бўлиш тартиби бекор қилинди
Ўзбекистонда Туркиядан келаётган фуқаролар учун карантинда бўлиш тартиби бекор қилинди

 

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди. Сўнгги 14 кун давомида Туркияда бўлган ва ушбу мамлакат орқали Ўзбекистонга кириб келган Ўзбекистон фуқаролари уй ёки меҳмонхонада карантинда бўлиши шарт эмас энди, дейилади хабарда.

Ўзбекистонга келиш учун авиақатновга рўйхатдан ўтишдан олдин сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

Шунингдек, Туркияга туристик саёҳатлар учун мўлжалланган чартер авиақатновлар жорий йилнинг 5 июнидан бошлаб босқичма-босқич тикланиши кўзда тутилмоқда. 11 июнь куни Туркиядан Урганчга илк парвоз амалга оширилган эди. Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси ушбу йўналишдаги парвозлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилишини хабар қилган.

← Рўйхатга қайтиш