Самарқанддан Қурултойга делегатлар сайланди
Самарқанддан Қурултойга делегатлар сайланди

 

Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг VIII пленуми бўлиб ўтди.

Пленум кун тартибида Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки ҳамда Ўзбекистон ХДП нинг XIII қурултойига вилоятдан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Муҳокамаларда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлашда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича фикр юритилди. Шу асосда партиядан кўрсатилган бўлажак номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғиш (тўплаш) ишларини уюшқоқлик билан амалга ошириш чоралари белгиланди.

Қурултойга пленум аъзолари томонидан 7 нафар делегатлар сайланди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш