Лойиҳа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
Реклама тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ҳалол рақобат ва қонун ҳужжатларига риоя этиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат.
2-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи
Реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари объекти бўлиши мумкин.
Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек халқаро шартномаларга мувофиқ ҳимоя қилинади.
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
реклама – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган ҳамда номаълум шахслар доираси учун мўлжалланган ва реклама объектига эътибор жалб қилишга, унга қизиқишни шакллантиришга ва сақлаб қолишга, шунингдек бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида уни бозорда илгари суришга йўналтирилган (жойлаштириладиган) махсус ахборот;
реклама қилиш объекти – бевосита ёки билвосита фойда олиш мақсадида реклама қилинаётган маҳсулот, юридик ва жисмоний шахслар, технологиялар, уларни фарқлаш воситалари, реклама қилиш орқали эътиборни жалб қилган ҳолда ўтказилаётган чора-тадбирлар;
реклама фаолияти – реклама истеъмолчиларининг эътиборини жалб қилишга ва реклама қилиш объектига бўлган талабни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда рекламани тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича ҳаракатлар йиғиндиси;
реклама фаолияти субъектлари – реклама қилиш объектига бўлган талабни шакллантириш ва ошириш мақсадида реклама фаолияти билан шуғулланувчи, шунингдек, рекламани тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва тарқатишга жалб этилган жисмоний ва юридик шахслар;
реклама берувчи – бевосита ёки билвосита реклама объектига эга бўлган ва (ёки) уни тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш (жойлаштириш) ҳамда бошқа ҳар қандай реклама фаолиятини амалга ошириш учун буюртмачи бўлган шахс;
реклама тайёрловчи – ахборотни реклама шаклида тарқатишга (жойлаштиришга) тўлиқ ёки қисман тайёр ҳолга келтиришни амалга оширувчи шахс;
реклама тарқатувчи – реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширувчи шахс;
рекламадан фойдаланувчи – реклама йўналтирилган шахс ёки шахслар гуруҳи;
реклама воситалари – рекламани ундан фойдаланувчиларга етказиш учун ишлатиладиган воситалар;
маҳсулот – товарлар, ишлар, хизматлар;
аксилреклама – нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон, ахлоқсиз) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия;
ижтимоий реклама – номуайян шахслар доираси учун мўлжалланган ҳамда хайрия ва соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, энергия ресурсларини тежаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, маънавият ва маърифат, давлат қизиқишларини таъминлаш соҳаларида жамоатчилик учун фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри ёки яширин тарзда бевосита ёки билвосита фойда олиш мақсади бўлмаган, қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган (жойлаштириладиган), шунингдек, нотижорат ифода касб этувчи бошқа ахборотлар;
қиёсий реклама – рақобатчига ёки унинг томонидан тақдим этилаётган муайян бир турдаги маҳсулотга бевосита ёки билвосита айнанлаштирадиган реклама;
номувофиқ реклама – қонун ҳужжатлари талаблари бузилган нотўғри, ахлоқсиз, яшириш ва бошқа турдаги реклама;
нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама – ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек, давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама;
ахлоқсиз реклама – шахснинг миллати, ирқи, касби, ижтимоий келиб чиқиши, ёши, жинси, тили, диний эътиқоди, сиёсий ва фалсафий қарашлари билан боғлиқ бўлган ҳақорат сўзлар ва таққослашлар, ҳақорат қилувчи тасвирлардан фойдаланиш орқали инсонийлик ва ахлоқнинг умум эътироф этилган нормаларини бузувчи, миллий ва жаҳон маданий меросини ташкил этувчи санъат объектлари, тарихий ва меъморий ёдгорликларга тажовуз этувчи, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) ва миллий валютасини таҳқирловчи реклама;
яширин реклама – истеъмолчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда таъсир ўтказадиган, шу жумладан махсус видео иловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама;
интеграциялаштирилган реклама – маҳсулот рекламасини фильмлар, аудио ва видео маҳсулотлар, теле ва радиодастурлар, санъат асарлари, расмлар, компьютер ўйинлари ва бошқа асарларда, маҳсулот белгиси тасвири, ўхшаш тижорат маҳсулотига эга бўлган хизмат кўрсатиш белгилари ёки исталган кўринишдаги ҳар қандай эслатмаларни иккиламчи ёки асосий реквизит сифатида жойлаштириш;
ҳомийлик – жисмоний ёки юридик шахс (ҳомийлик қилувчи) томонидан бошқа юридик шахс (ҳомийлик қилувчи) ва хусусий тадбиркор (ҳомийлаштирилаётган) фаолиятига унинг маҳсулотида ҳомий тўғрисидаги ҳомийлик рекламасини жойлаштириш шартлари асосида маблағ (мол-мулк, пул воситалари, интеллектуал фаолият натижаларини тақдим этиш, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш) киритиш;
ҳамкорлик – юридик ёки жисмоний шахс (ҳамкор) томонидан ҳамкорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган шартнома асосида иш олиб борилиши;
рағбатлантирувчи реклама акцияси – реклама объектини илгари суриш бўйича қонун ҳужжатларида тақиқланмаган усуллардан, шу жумладан реклама қилинаётган маҳсулотни харид қилган ҳолда қатнашиш шартлари орқали амалга ошириладиган рағбатлантирувчи чора-тадбирлар;
мониторинг – турли реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларига оид маълумотларни кузатиш, йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашга қаратилган тизим;
фонограмма – аудиовизуал асарга киритилган овозли ёзувлардан ташқари қандайдир ижронинг ва бошқа товушларнинг фақат овозли ёзувлари;
реклама жойининг паспорти – ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг мулкдори (эгаси) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат;
реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлари ва материаллар – рекламани тайёрлаш, тарқатиш (жойлаштириш) шартномалари, тайёрланган, тарқатилган (жойлаштирилган) рекламанинг натура ва пул кўринишидаги миқдори, босма ва нашр қилинган материаллар (рекламалар), намуналар, видео ва аудиотасмалар ва ёзиб олинган бошқа воситалар;
видеоплашка – телекўрсатув намойиши вақтида кўриниб қоладиган (қалқиб чиқадиган) тижорат ахбороти;
ихтисослашган реклама канал – фақат реклама хусусиятига эга бўлган дастурларни ўз ичига олган ва фақат реклама фаолияти билан шуғулланувчи тижорат телерадиоканал;
рекламадан ҳоли ҳудуд – рекламани жойлаштириш тақиқланган давлат ҳокимияти органларининг бинолари, маданий-тарихий ва диний объектлар жойлашган ҳудуд (жой);
чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситалар – тамаки ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишга мўлжалланган ёки уларни истеъмол қилиш жараёнида фойдаланиладиган маҳсулотлар, шунингдек, тамаки ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қадоқларидан ташқарида сақлаш учун мўлжалланган маҳсулотлар (шу жумладан, трубкалар, сигарет ўров қоғози, люлька, найча, чубук, мундштуклар, сигара қутилари, ёндиргич, кулдон);
ташқи реклама – маълум бир ҳудудда ташқи инфратузилманинг кўчмас мулк объектларига (конструкцияларига) жойлаштириладиган номуайян шахслар доираси кўриши учун мўлжалланган график, матнли ёки бошқа шаклдаги реклама;
кўнгилочар тадбирлар – ахборот маҳсулотларини болаларга қулай жойда, шу жумладан, маданий-кўнгилочар, маданий-томошабоп, маданий-маърифий, театр ва оммавий кўнгилочар тадбирлар орқали намойиш қилиш;
ички реклама – жамоатчилик эътибори учун бинолар ички қисмида жойлаштириладиган реклама;
таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулот (тамакисиз маҳсулот) – тамаки барглари ёки тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлмаган ва ҳар қандай усул билан истеъмол қилиш учун мўлжалланган никотин маҳсулотлари (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари бундан мустасно);
хорижий реклама – реклама берувчилар ва реклама фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги чет эл теле- ва радио каналларида жойлаштирилган маълумотлар.
5-модда. Рекламанинг тили
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади ва реклама мазмунининг таржимаси қўшимча равишда бошқа тилларда такрорланиши мумкин.
Реклама мазмунининг таржимаси унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузмаслиги, шунингдек:
ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилида берилган матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолатда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг 40 фоизидан;
теле ва радиоканалларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тилларда бериладиган таржимаси кунлик умумий реклама ҳажмининг 20 фоизидан;
босма нашрларда ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матнли, аудио ва видео форматдаги умумий реклама майдонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ушбу модданинг қоидалари қуйидагиларга қўлланилмайди:
хорижий тилларда фаолият юритадиган босма тарзда нашр этиладиган ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) эфирга бериладиган ахборот воситаларига;
хорижий тилларда тарқатилган телекўрсатувлар давомида ҳамда босма оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида хорижий тилларда жойлаштирилаётган рекламаларга;
белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар)га.
2-боб. Реклама соҳасини тартибга солиш ва ўзини ўзи тартибга солиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг реклама соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
реклама фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаларини амалга оширишда, фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли органлар ҳамда реклама фаолиятининг бошқа субъектлари ҳаракатини мувофиқлаштиради;
ташқи рекламани жойлаштириш тартибини белгилайди;
ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимларнинг табақалаштирилган миқдорларини аниқлаш тартибини белгилайди;
реклама соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
7-модда. Реклама соҳасини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли орган
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) реклама соҳасини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли орган ҳисобланади.
Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида:
реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини ошириш, реклама соҳасидаги ноҳалол рақобатни олдини олиш ва нотўғри рекламани бартараф этиш мақсадида реклама бозорини тартибга солади;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чоралари кўради;
рекламаларни номувофиқ, нотўғри, яширин ва ахлоқсиз деб топиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига номувофиқлиги юзасидан қарорлар қабул қилади;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аломатлари юзасидан ишларни кўриб чиқади;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатини бартараф этиш юзасидан реклама фаолияти субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тегишли тушунтиришлар беради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жарима ва молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
огоҳлантириш ва маълумот бериш тўғрисидаги матнларнинг мазмунини кўриб чиқади ҳамда уларнинг матнини тасдиқлайди;
кўриб чиқишга тақдим этилган реклама материалларининг ғоялари, мавзулари ва эскизлари юзасидан хулоса беради;
реклама соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ваколатли органнинг ўз ваколатлари доирасида реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида қабул қилган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурийдир.
Ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда реклама бозорида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, реклама соҳасида ноҳалол рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолатларини олдини олиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради.
Ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг реклама соҳасидаги иштироки
Реклама берувчилар, тайёрловчилар ва тарқатувчилар ихтиёрий асосда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, бошқа умумий вазифаларни ҳал этиш учун ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотларга бирлашишлари мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари:
реклама масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ўз аъзолари ва иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг вакили сифатида иштирок этиш;
реклама масалалари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реклама масалалари бўйича қарорларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ўз аъзоларига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича ваколатли орган томонидан қўзғатилган ишларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
реклама масалалари бўйича йиғилиш, тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, халқаро тадбирларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари реклама соҳасига оид бошқа тадбирларда ҳам иштирок этишлари мумкин.
9-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил ўтказиш
Ваколатли орган томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш (бундан буён матнда таҳлил деб юритилади) қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ўтказилади:
давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидаги реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлганда;
ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек, мониторинг давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотлар бевосита аниқланганда;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида топшириқлари мавжуд бўлганда.
Таҳлиллар ваколатли органнинг сўровига мувофиқ давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилганлиги бўйича материалларни ўрганиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг реклама фаолиятини кузатиш юзасидан бевосита жойига чиққан ҳолда олиб борилган мониторинг (кўрик) ўтказиш орқали амалга оширилади.
Зарур ҳолларда ваколатли орган реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари бўйича хабар берган фуқароларга, хўжалик юритувчи субъектларга ва давлат органларига қўшимча ахборот олиш мақсадида ёзма ёки оғзаки маълумот тақдим этиш юзасидан сўров юборади, шунингдек, ҳужжатларни ўрганиш учун тегишли мутахассис ва экспертларни жалб қилади.
Таҳлил давомида ваколатли орган рекламанинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ваколатли органнинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги факти юзасидан маълумот тақдим этиш бўйича сўровида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
сўров жўнатилаётган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тўлиқ номи ва почта манзили ҳамда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми (яшаш жойи);
сўров юбориш учун асослар;
тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар;
реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилиш ҳолати (белгиси) бўйича тушунтириш;
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган оқилона муддат;
маълумот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш.
Сўров юборилган шахс сўралаётган маълумотларни тақдим этиш учун кўп вақт талаб қилинганда асосли эътироз билдиришга ҳақлидир, бунда ваколатли орган ўз ихтиёрига кўра тақдим этилган муддатга ўзгартириш киритиши мумкин, сўров юборилган шахс эса ушбу муддатлардан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган мониторинг ваколатли орган раҳбарининг кўрик ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектнинг номи, жойлашган манзили, кўрик ўтказиш жойи ва бир иш кунидан ошмаган ҳолда кўрсатилган вақт, кўрикни ўтказишга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган буйруғига асосан амалга оширилади. Ўтказилган кўрик натижаси бўйича икки нусхада маълумотнома тузилиб, унинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини бажарувчига) берилади.
Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган мониторингни ўтказиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектдан унинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.
Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган мониторинг натижаларига кўра, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолати аниқланган тақдирда, ваколатли орган қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш юзасидан зарур чораларни кўради.
10-модда. Рекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказиш
Рекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш экспертлар ёки махсус билимга эга бўлган мутахассисларнинг махсус текширувлари зарур бўлганда ваколатли орган томонидан тайинланади. Бунда, ваколатли орган реклама экспертизаси ўтказилиши кутилаётган хўжалик юритувчи субъектни ўтказилиши олдиндан ёзма равишда хабардор қилади.
Экспертизага мутахассис сифатида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Экспертизадан ўтказиш муддати реклама экспертизаси ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектни ёзма равишда хабардор қилинган санадан бошлаб уч кундан ошмаслиги керак. Экспертиза объектининг мураккаблигига қараб, ушбу муддат ваколатли орган томонидан ўн кунгача узайтирилиши мумкин.
Жалб қилинган экспертлар ва (ёки) ташкилотлар томонидан эксперт хулосаси тақдим этилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
экспертиза объекти;
экспертизадан ўтказиш санаси ва вақти;
экспертиза ўтказиш учун асос;
экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисидаги маълумотлар;
экспертлар тўғрисида маълумот (исми, фамилияси, лавозими) ва (ёки) экспертиза учун жалб этилган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот;
экспертлар томонидан қўйилган саволлар;
эксперт тадқиқотлари мазмуни ва натижалари;
эксперт тадқиқотлари натижаларини баҳолаш, қўйилган саволларга берилган асосланган жавоблар.
Экспертлар хулосалари ваколатли орган томонидан бошқа йиғилган материаллар билан биргаликда умумлаштирилади.
Реклама экспертизаси ўтказилган хўжалик юритувчи субъект унинг натижаларига рози бўлмаган тақдирда, ваколатли органнинг экспертиза натижалари бўйича берган хулосаси устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эга.
11-модда. Реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни олиш
Реклама фаолияти субъектлари ваколатли органнинг талабига кўра, у белгилаган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиши шарт.
Реклама фаолияти субъектларининг рекламага тааллуқли ҳужжатлар ва материалларини монеликсиз олиш ҳуқуқи ваколатли органнинг мансабдор шахсларига берилади.
Тижорат сири ҳисобланган ва ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан олинган маълумотлар ошкор қилинмаслиги лозим.
Ваколатли органнинг мансабдор шахслари томонидан тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилган тақдирда, реклама фаолияти субъектларига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан, маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
3-боб. Реклама фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12-модда. Реклама берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Реклама берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
реклама хусусида шартнома тузиш тўғрисида ошкора таклиф (оммавий оферта) киритиш;
реклама материаллари ҳажми ва етказиш шаклини мустақил равишда белгилаш, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Реклама берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг (жойлаштирувчининг) талабига биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;
агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни ёки махсус рухсатномани, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар реклама қилинаётган бўлса, унинг сертификатини тақдим этиш;
ваколатли орган томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланганда, ушбу орган қарорига мувофиқ белгиланган муддатда аксилрекламани амалга ошириш, бунда аксилрекламани амалга ошириш харажатлари қонунбузарликка йўл қўйган шахс томонидан қопланади;
ваколатли органнинг сўровига биноан белгиланган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш;
интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш.
Реклама берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
13-модда. Реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оммавий оферта йўлланган шахсдан белгиланган тартибда акцепт олганидан сўнг реклама берувчи шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда бу шахсни шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги ҳамда реклама берувчининг шартнома тузишни асоссиз равишда рад этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда реклама берувчидан тегишли лицензияни, махсус рухсатномани ва мувофиқлик сертификатини талаб қилиш.
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
ушбу Қонунда белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидаларини бажариш;
ахборот ёки бошқа материалларни берган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик;
реклама берувчи қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот тақдим этган тақдирда, реклама берувчини бу ҳақида ўз вақтида хабардор этиш;
ваколатли органнинг сўровига биноан белгиланган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш;
интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш.
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
14-модда. Реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни сақлаш муддатлари
Реклама фаолияти субъектлари реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ёки уларнинг нусхаларини, шу жумладан, уларга киритилган барча ўзгартириш ва тузатишларни охирги марта эълон қилинган (берилган, жойлаштирилган) кундан бошлаб уч йил давомида (муддати бошқа усуллар билан белгиланадиган ҳужжатлардан ташқари), агар реклама материаллари юзасидан баҳс ўтказилаётган бўлса, низо ҳал қилингунга қадар сақлашлари шарт.
4-боб. Рекламага қўйилган умумий ва махсус талаблар
15-модда. Рекламага қўйилган асосий талаблар
Аниқлик, номувофиқ рекламага олиб келиши ва реклама истеъмолчисига зарар келтириши мумкин бўлган шакл ва воситалардан фойдаланмаслик рекламага қўйилган асосий талаблар ҳисобланади.
Номувофиқ рекламага йўл қўйилмайди.
Қиёсий рекламага реклама берувчи томонидан реклама қилинаётган таққослашнинг ишончлилиги тўғрисида исбот тақдим этилган ҳолда, агар реклама чалғитишларга олиб келмаса, реклама рақобатчининг обрўсини ёки унинг товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини), фирма номини, маҳсулотини, фаолиятини камситилишига олиб келмаса йўл қўйилиши мумкин.
Рекламада қуйидагилар тақиқланади:
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг маҳсулотини бадном этиш;
қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига ва атроф муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек, хавфсизлик воситаларига эътиборсиз бўлишга чорловчи ҳаракатларга даъват қилиш;
агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган ёки видео- ва кино-видео маҳсулотларида, шунингдек, бошқа фан, адабиёт ва санъат асарларида (муаллифлик ҳуқуқи), эфирли ва кабелли намойишлардаги чиқишлар, фонограмма, кўрсатувларда фойдаланиладиган умумий ечимлар, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш);
жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;
ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хорижий сўз ва иборалардан фойдаланиш;
маҳсулот давлат органлари ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш;
реклама қилиш тақиқланган ёхуд реклама қилинишига нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган бошқа маҳсулотнинг товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотнинг рекламаси кўринишида реклама қилиш;
давлат рамзларидан, хусусан, Давлат герби ва байроғининг тасвиридан, Давлат мадҳияси оҳангидан фойдаланиш ёки уларга тақлид қилиш;
мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларида (дарсликлар, мактаб кундалиги, мактаб дафтари ва бошқаларда) реклама жойлаштириш;
нархларни (тарифларни) хорижий валютада кўрсатиш;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
реклама қилинаётган маҳсулотнинг асосий таснифлари тўғрисидаги муҳим маълумотларни илғаш учун қулай бўлмаслиги ҳамда бундай маълумотлар рекламада ишлатилган шрифт ўлчамига мос бўлмаган шрифтда бўлиши;
агар маълумотлар маъносининг бузилиши истеъмолчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин бўлса, маҳсулотлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, уни олиш, фойдаланиш шароитлари ҳақида сукут сақлаш;
ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган нормаларига зид келувчи шакл, ибора ва образлардан, шунингдек, миллий ва оилавий анъаналарга масхараомуз ва кинояли оҳангда ёндашилган иборалардан фойдаланиш.
Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:
ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотларни;
шахсларни корхона фаолиятига ва (ёки) унинг маҳсулотларини сотиб олишга бошқа шахсларни жалб қилиш орқали даромад (фойда) олишга чорловчи тадбиркорлик фаолиятини;
мажбурий сертификатланиши зарур бўлган ёки ишлаб чиқарилиши ёхуд реализация қилиниши учун махсус рухсатнома (лицензия) бўлиши талаб этиладиган маҳсулотнинг тегишли сертификати, лицензияси бўлмаган ҳолларда;
таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалар бўлган воситалар, уларнинг прекурсорлари, шунингдек, кучли таъсир қилувчи моддаларни;
порнография маҳсулотларини.
16-модда. Рекламада вояга етмаганларни ҳимоя қилиш
Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида рекламани тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштиришда қуйидагилар тақиқланади:
вояга етмаганларнинг олиши ва истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотни вояга етмаганлар истеъмол қилаётган ёки ундан фойдаланаётган тасвир туширилган реклама;
вояга етмаганларни хавфли вазиятларда кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф солувчи, ўзининг соғлигига зарар етказишга таҳдид қилувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга чорловчи ҳолатлар;
вояга етмаганларни маҳсулот олишга ёки реклама қилинаётган маҳсулотни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга даъват қилувчи реклама;
реклама қилинаётган маҳсулотга эга бўлиш уларнинг тенгдошлари олдида ўзларини афзал кўриши (юқори мавқега эга бўлиши) ва маҳсулотга эга бўлмаслик жамоатчилик орасида камситилишига олиб келиши ҳақида тасаввурни шакллантириш;
ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган реклама;
болаларнинг табиий ишонувчанлиги ёки тажрибасизлигидан фойдаланиш;
вояга етмаганларда маҳсулотнинг хусусияти ва қиймати (нархи) тўғрисида нотўғри (нохолис) тасаввурни ҳосил қилиш, хусусан, “фақат”, “атиги, холос” каби иборалардан фойдаланиш, шунингдек, реклама қилинаётган маҳсулот ҳар қандай мавқеидаги оилалар учун мўлжалланганлиги ҳақидаги ғояни бевосита ёки билвосита онгга сингдириш;
ота-оналар ва васийларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончини йўққа чиқариш;
телевизион каналларда, шу жумладан, вояга етмаганлар учун мўлжалланган телевизион дастурларда вояга етмаганлар томонидан сотиб олиниши ёки истеъмол қилиниши тақиқланган маҳсулотлар.
Рекламада вояга етмаганлар учун кундалик овқатланишлар сонини кўпайтиришни ёки асосий озиқ-овқатларни енгил озиқ-овқатлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар билан алмаштиришни рағбатлантирмаслик керак.
17-модда. Рекламани айнанлаштириш
Реклама, уни тарқатиш шакллари ёки воситаларидан қатъи назар, бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилган бўлиши керак. Мазкур талаб интеграциялашган рекламага татбиқ этилмайди.
Маҳсулотлар рекламасини фильмлар ёки бошқа теледастурларда интеграциялашда бу ҳақидаги маълумот фильм ёки теледастурнинг бошида ва охирида, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга амал қилинган ҳолда кўрсатилиши лозим.
Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан унинг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши лозим.
Босма нашрларда ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама бошқа ахборотлардан “Реклама” сўзидан фойдаланган ҳолда ажратилиши лозим.
Маҳсулотга қизиқишни шакллантириш ва маҳсулот реализациясига кўмаклашиш учун маҳсулотнинг муайян маркасига (моделига, артикулига) ёки унинг ишлаб чиқарувчисига истеъмолчининг эътиборини атайин жалб этувчи, шунингдек, мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахсга тааллуқли маълумотлардан (реквизитлардан) иборат ахборот материали, муаллиф ва таҳририят материали – реклама ҳисобланади ҳамда у “Реклама” ёки “Реклама ўрнида” рукни остида жойлаштирилиши лозим.
18-модда. Рекламада ҳомийлик ва ҳамкорлик
Телерадиодастурларни яратишда, бошқа оммавий ахборот воситалари учун материаллар тайёрлашда, театр-концерт, спорт тадбирлари ва бошқа тадбирларни уюштиришда ҳомийлар ва ҳамкорлар қатнашиши мумкин.
Трансляция қилинаётган телерадиодастурлар ҳомийлари ва ҳамкорлари тўғрисидаги ахборот дастур бошида ва охирида қисқа ва аниқ қайд этилиши керак. Ҳомий ва ҳамкорнинг номи (номланиши) ёнида ёки ўрнига унинг товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) кўрсатилиши мумкин.
Ҳомийлик ва ҳамкорлик белгилари “Дастур ҳомийси” ва (ёки) “Дастур ҳамкори” ахборотини ўз ичига олиши керак.
Телеканалларда ҳомийлик ва ҳамкорлик белгиларининг хронометражи 5 сониядан, радиоканалларда 10 сониядан ошиши мумкин эмас.
Қуйидагиларни тайёрлашда ҳомийлик ва ҳамкорликка йўл қўйилмайди:
янгиликлар тўғрисидаги ахборот-таҳлилий кўрсатувларда;
реклама роликлари ва блокларида;
телерадиодастурларнинг анонслари ва блокларида.
Ҳомийлик кўрсатилаётган (ҳамкорлик қилинаётган) шахснинг фаолиятига ҳомий (ҳамкор) аралашишга ҳақли эмас.
Ҳомийлик (ҳамкорлик) ҳиссаси реклама учун тўлов ҳисобланади ва ҳомий (ҳамкор) реклама берувчи ҳисобланади.
19-модда. Ижтимоий реклама
Ижтимоий реклама берувчилар сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
Шахсларнинг ижтимоий рекламали ахборотни текинга тайёрлаш ва тарқатишга доир фаолияти, ўз мол-мулкини (шу жумладан, пул маблағларини) ижтимоий рекламали ахборот тайёрлаш ва тарқатиш учун бошқа шахсларга бериши хайрия фаолияти деб эътироф этилади. Бундай шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ижтимоий рекламада аниқ бир товар маркаси (модели, артикули), товар белгилари, ишлаб чиқарувчининг хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда бошқа шахсийлаштириш воситалари тўғрисидаги эслатмаларга, шунингдек, очиқ ёки ёпиқ тарзда бевосита ва билвосита фойда (даромад) олиш мақсадларига интилишга йўл қўйилмайди.
Радио ва телевидение дастурларида тарқатилган ижтимоий рекламаларда ҳомийларнинг эслатмаси 3 сониядан ошмаслиги ва бундай эслатмага экран майдонининг (эшиттириш вақтининг) 7 фоизидан кўп бўлмаган ҳажми ажратилиши, ижтимоий реклама бошқа воситалар орқали тарқатилганда реклама майдонининг камида 5 фоизини ташкил этиши лозим. Ушбу чекловлар мураккаб ҳаёт ҳолатларида ёки даволанишга муҳтож бўлиб, уларга хайрия ёрдами зарур бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий йиллик ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий рекламали ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган реклама тарқатувчилар ижтимоий рекламали ахборотни бепул жойлаштиради.
20-модда. Электрон тижоратда маҳсулот рекламаси
Электрон тижоратда маҳсулот рекламаси қуйидагилар тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиш орқали амалга оширилади:
юридик шахснинг номи, жойлашган манзили, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва идентификация рақами;
жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси идентификация рақами, алоқа маълумотлари (телефон, факс, электрон почта манзили).
21-модда. Огоҳлантиришлар ва маълумотларга бўлган умумий талаблар
Айрим маҳсулотлар рекламаси огоҳлантириш ва қўшимча ахборотларни илова қилиш билан биргаликда берилиши мумкин.
Огоҳлантириш ва қўшимча ахборотларни тақдим этиш:
матн шаклида:
реклама майдонининг пастки қисмида горизонтал ҳолатда жойлашган;
фонга нисбатан аниқ гаммага эга бўлган;
экраннинг (реклама майдонининг) камида 10 фоизини эгаллаган;
рекламанинг давомийлигидан кам бўлмаган;
аудио форматда эса, рекламанинг бошланиши ёки охирида 3 сониядан кам бўлмаган ҳолда бўлиши керак.
5-боб. Айрим турдаги реклама воситаларининг хусусиятлари
22-модда. Телевидениеда реклама
Теле-, видео-, кинохроникали дастурлар (шу жумладан, телемаркетлар) давомида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги ҳамда теледастурни реклама билан (шу жумладан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) телевизион дастур вақтининг бир соати давомида 15 фоиздан, бир суткалик эфир вақтининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу талаб ихтисослаштирилган реклама каналларига татбиқ этилмайди.
Теле-, видео-, кинохроникали дастурларни реклама билан (шу жумладан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) ажратиш вақти (давомийлиги) 3 дақиқадан ошмаслиги лозим.
30 дақиқагача давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 30 дақиқалик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама теледастурларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин.
30 дақиқадан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар бошлангандан сўнг реклама жойлаштириш учун фақат ҳар 15 дақиқада узиб қўйилишига йўл қўйилади.
Муаллифлик ҳуқуқи эгасининг оммавий намойиш қилиш, улар тўғрисида эфирда хабар бериш, омма эътиборига етказиш ва муаллифлик ҳуқуқи бошқа зарур усулларидан фойдаланиш учун уларнинг ёзма розилиги олиниши лозим.
Давомийлиги 15 дақиқадан кам бўлган теледастурларни реклама билан бўлиш ва биргаликда намойиш этишга йўл қўйилмайди.
Жонли эфирда ёки хориж каналларининг спорт мусобақалари трансляцияларини (шу жумладан, спорт ўйинлари, мусобақалар, жанглар, пойгалар) реклама билан, хусусан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламалари билан бўлишга фақат жонли эфир ёки спорт мусобақалари танаффусларида ёки улар тўхтатилганда йўл қўйилиши мумкин.
Қуйидагилар тақиқланади:
давлат тадбирлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш;
болалар телевизион дастурларида вояга етмаганлар сотиб олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотлар рекламасини тарқатиш. Ушбу тақиқ ижтимоий реклама учун татбиқ қилинмайди;
реклама ва унинг анонси, шу жумладан, теледастурлар анонси товушининг баландлигини реклама ва унинг анонси узиб қўйилган теледастур ва телекўрсатув товушига нисбатан баландроқ қилиш;
телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш;
битта реклама блокида ва (ёки) реклама анонсида айнан бир маҳсулотнинг рекламасини такроран жойлаштириш;
реклама учун ажратилган вақтдан, шунингдек, реклама ҳуқуқи асосида чиқувчи эфирлар вақтидан ташқари, телекўрсатувларга вилеоплашкаларни жойлаштириш. Бунда видеоплашка ўлчами экран умумий майдонининг 10 фоизидан ошмаслиги ва экран пастки қисмида горизонтал ҳолатда жойлашган бўлиши керак.
Телевидение ходимларига ахборот ниқоби остида реклама қилиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқарувчининг тафсилотларини, манзилини, алоқа телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.
Ретрансляция қилинадиган хорижий каналларда Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган хорижий рекламага йўл қўйилмайди.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари талаблари қуйидагиларга амал қилмайди:
тегишли телеканалда трансляция қилинаётган телекўрсатувлар тўғрисидаги теледастурларда жойлаштириладиган ахборот;
телевизион дастурнинг логотипи ва телевизион дастур ҳақида маълумот.
23-модда. Радиода реклама
Радиода тарқатиладиган рекламанинг умумий давомийлиги ҳамда радиодастурни реклама билан (шу жумладан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) бўлиш эшиттиришнинг бир соати давомида 15 фоиздан, бир суткалик эфир вақтининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу талаб ихтисослаштирилган реклама радио каналларига татбиқ этилмайди.
Ҳар бир реклама учун узиш (шу жумладан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) вақти (давомийлиги) 3 дақиқадан ошмаслиги керак.
Радио эшиттиришлар бошлангандан сўнг реклама жойлаштириш учун ҳар 15 дақиқада узиб қўйилишига йўл қўйилади. 15 дақиқадан кам давом этадиган эшиттиришлар тўлиқ 15 дақиқалик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама радио эшиттиришларнинг бошланиши олдидан ва (ёки) улар тугаганидан сўнг жойлаштирилиши ҳам мумкин.
Жонли эфирда ёки хорижий каналларнинг спорт мусобақалари трансляцияларини (шу жумладан, спорт ўйинлари, мусобақалар, жанглар, пойгалар) реклама билан, хусусан ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламалари билан бўлишга фақат жонли эфир ёки спорт мусобақалари танаффусларида ёки улар тўхтатилганда йўл қўйилиши мумкин.
Қуйидагилар тақиқланади:
давлат тадбирлари ва маросимлари эшиттиришларини реклама жойлаштириш мақсадида тўхтатиш ёки узиб қўйиш;
болалар радио дастурларида вояга етмаганлар сотиб олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотлар рекламасини тарқатиш. Ушбу тақиқ ижтимоий реклама учун татбиқ қилинмайди;
реклама ва унинг анонси, шу жумладан, радио эшиттиришлар анонси товушининг баландлигини реклама ва унинг анонси узиб қўйилган эшиттириш товушига нисбатан баландроқ қилиш;
битта реклама блокида ва (ёки) реклама анонсида айнан бир маҳсулотнинг рекламасини такроран жойлаштириш.
Радио бошловчиларига ахборот ниқоби остида реклама қилиши, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг тафсилотларини, манзилини, алоқа телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини таъкидлаш тақиқланади
Ретрансляция қилинадиган хорижий радиоканалларда Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган хорижий рекламага йўл қўйилмайди.
24-модда. Босма оммавий ахборот воситаларида реклама
Босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми даврий нашр бир сони ҳажмининг 20 фоизидан ошиб кетмаслиги шарт. Ушбу талаб фақат рекламага ихтисослаштирилган босма оммавий ахборот воситаларига тааллуқли эмас.
Босма оммавий ахборот воситалари ходимларига ахборот ниқоби остида реклама қилиш мақсадида маҳсулот сотувчисининг тафсилотларини, манзилини, алоқа телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.
25-модда. Телекоммуникация тармоқлари орқали реклама
Телекс ва факсимиль алоқа ёрдамида реклама қилишга, агар олувчининг махсус сўрови бўлмаса, бир манзилга бир варақдан ортиқ бўлмаган ҳажмда бир марта жўнатишга йўл қўйилади.
Телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан, мобил алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилади.
Маълумотли телефон хизматида, реклама фақат сўралган маълумот берилгандан кейин тақдим этилиши керак. Реклама тарқатилганда, реклама тақдим этиш вақти хизмат нархини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Маҳаллий, шаҳарлараро ёки халқаро телефон алоқасидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган реклама хизматлари, уни реклама воситаларида жойлаштиришда аниқ маълумотларни, шу жумладан қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак:
хизмат пуллик ёки бепул эканлиги ва унинг қиймати тўғрисида;
таклиф этилаётган хизматнинг мазмуни тўғрисида;
истеъмолчилар доирасига нисбатан қонунда ва ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ёшга доир ва бошқа чекловларни;
телефон каналидан пуллик фойдаланиш ва тегишли ҳудудда хизматларни олиш учун ундан фойдаланишнинг 1 дақиқаси нархи тўғрисида.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар реклама хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган телефон рақамини теришда ишлатиладиган шрифтнинг камида ярми ўлчамида ёзилиши керак.
Реклама тарқатишда фавқулодда тезкор хизматлар рақамларидан (ўт ўчириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг фавқулодда хизматлари ва бошқалар) фойдаланиш тақиқланади.
26-модда. Ташқи реклама ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш
Рекламани ерда, бино, иншоот, иморатларнинг ташқи деворлари, томларида ва бино, иншоот, иморатларнинг бошқа таркибий элементларида, шунингдек, жамоат транспорти бекатлари ва бошқа ҳудуд ташқи инфратузилма объектларида жойлаштирилган шит, стендлар, электрон экран ва бошқа стационар ҳудудий жойлашувлардан фойдаланган ҳолда жойлаштириш ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгалари томонидан амалга оширилади.
Ер участкалари, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини бериш ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон ким ошди савдолари асосида амалга оширилади.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи 10 йил, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йил муддатга берилади.
Хусусийлаштирилган ер участкаларида, шунингдек, хусусий бино ва иншоотларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби ва шартлари томонларнинг келишуви билан белгиланади.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ва ундан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган реклама жойининг паспорти асос ҳисобланади.
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари):
техник регламент талабларига жавоб бериши;
фақат рекламани тарқатиш мақсадида фойдаланилиши лозим.
Муайян шахс эгаллаб турган бинонинг ташқи томонида, бинога кириш жойида фақат шу шахс тўғрисида жойлаштирилган ахборот (пешлавҳа) реклама деб ҳисобланмайди.
Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғим олинади, унинг миқдори маҳаллий ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида ўрнатиш тақиқланади, айланма ҳаракатланишли чорраҳалардаги хавфсизлик оролчалари бундан мустасно.
Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгилари ва светофорларга, уларнинг устунларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган ҳар қандай бошқа қурилмаларга, шунингдек, яшил майдончаларни ва туташ ҳудуд ободонлаштириш элементларини бузиш орқали жойлаштириш тақиқланади.
Белгиланган тартибда ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси) олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгасининг уни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлари тўлиқ қопланганидан кейин йўл қўйилади.
27-модда. Ички реклама
Ички рекламани жойлаштиришда фақат реклама жойлашган жой эгаси ёки унинг ваколатли шахси билан келишилади.
Ички рекламани давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари биноларида ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида жойлаштириш тақиқланади, ижтимоий реклама ҳамда пуллик хизматлар кўрсатадиган объектлар бундан мустасно.
28-модда. Транспортдаги реклама
Транспорт воситаларида, шу жумладан метрополитенда рекламани жойлаштириш йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда транспорт воситалари эгалари ва транспорт воситаларига бошқа мулкий ҳуқуқларга эга бўлган шахслар билан, агар қонунда ва шартномада ушбу мулкка ва мулкий ҳуқуқларга эга бўлган шахсларга нисбатан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда овозли реклама тарқатишга, шунингдек, тарқатиладиган рекламанинг транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда овозли ҳамроҳлигига йўл қўйилмайди.
6-боб. Алоҳида турдаги маҳсулотлар рекламасининг хусусиятлари
29-модда. Дори воситалари рекламаси
Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:
фақат рецепт бўйича тарқатиладиган;
таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалар мавжуд бўлган;
кучли таъсирга эга бўлган;
Ўзбекистон Республикасида тиббий фойдаланиш учун рухсат этилмаган;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтмаган.
Дори воситалари рекламасида қуйидагилар тақиқланади:
реклама қилинаётган дори воситасининг нархи ёки нарх сиёсати тўғрисида бирор-бир эслатмадан фойдаланиш ёки ушбу дори воситаси қулай нархда эканлиги тўғрисида таассурот қолдириш;
таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахслар иштирокидан фойдаланиш;
олимлар, таниқли шахслар ёки тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, бошқа шахсларнинг дори воситаларининг таъсири ҳақидаги миннатдорчилик, тавсиялар ва эътирофларидан фойдаланиш;
касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон танасига таъсирида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеотасма, тасвирлар ва визуал намойишлардан фойдаланиш;
улардан фойдаланиш ёки истеъмол қилиш жараёнларини тасвирлаш;
дори воситаларини ҳаддан зиёд ва нотўғри ишлатилишга ундаш;
истеъмол қилишга ёки боғланиб қолишга мойиллик уйғотиш ва суиистеъмол қилиш объекти сифатида тасвирлаш;
шифокорнинг маслаҳати ёки жарроҳлик аралашувисиз мустақил даволанишни таклиф этиш (таъкидлаш);
дори воситалари муваффақиятли қўлланилганлиги тўғрисидаги аниқ ҳолатларга асосланиш.
Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларини реклама қилишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ножўя таъсирлар даражаси бўйича дори воситасини ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этишга;
препаратнинг таркиби, келиб чиқиши, янгилиги ёки патентланганлиги тўғрисида нотўғри тушунча ҳосил қилишга;
ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг обрўсига, истеъмолчиларнинг дори воситаларига бўлган ишончига путур етказишга;
фақат болалар учун мўлжалланган ёки асосан болалар учун мўлжалланган материаллардан ташкил топишига;
ушбу дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлиги унинг табиий келиб чиқишига боғлиқ деб таъкидлашга;
дори воситаси биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари, косметик воситалар ёки гигиена воситалари эканлигини таъкидлашга;
реклама самарадорлигини ошириш учун бошқа дорилар билан нотўғри таққослашга;
ушбу дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисида таъкидлашга;
дори воситасини қабул қилмаслик инсон саломатлигининг ёмонлашишига олиб келишини сингдиришга.
Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари рекламасида қуйидагилар бўлиши керак:
препаратнинг тўлиқ (шу жумладан, халқаро патентланмаган) номи ва ишлаб чиқарувчининг номи;
ҳар бир ҳолатда дори воситаларини қўллаш ва фойдаланишда ножўя таъсирлар мавжудлиги, фойдаланиш бўйича қўлланма билан танишиш ёки мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш.
Истеъмолчилар ўртасида дори воситалари ёрдамида рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш тақиқланади.
Рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини реклама қилиш фақат дориларни буюриш ва тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар ўртасида ўтказилиши мумкин ва ихтисослашган нашрларда, тиббиёт ёки фармацевтика илмига бағишланган конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда рухсат этилади.
Тиббиёт ходимлари ва муассасалари учун мўлжалланган дори воситаларининг рекламаси дори воситалари тўғрисидаги илмий маълумотлар рўйхатига тўлиқ мос келиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак;
фаол модданинг номи;
ҳар бир доза учун фаол модданинг миқдори (ишлаб чиқариш шакли);
ножўя ҳолатлар ва асосий кутилмаган реакциялар;
ножўя таъсири ва қачон ушбу дори воситасидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида маълумот;
бошқа дорилар билан биргаликдаги таъсири;
тегишли илмий манбаларга, шунингдек, қўшимча маълумот олиш имконияти ва манбасига ҳавола;
ушбу реклама истеъмолчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ходимлар эканлиги тўғрисидаги маълумотлар.
30-модда. Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари маҳсулотлари рекламаси
Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчаси рекламасида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
улар дори воситаси, даволаш ва (ёки) доривор хусусиятларга эга деган маълумот бериш ёки таассуротни яратиш;
одамларни даволайдиган, улардан фойдаланиш натижасида уларнинг аҳволини яхшилайдиган аниқ ҳолатларга ҳаволалар берилиш;
улардан фойдаланганликлари учун жисмоний шахслар (фойдаланувчилар) томонидан миннатдорчилик изҳор этилиш;
соғлом овқатланишдан бош тортишга ундаш;
тадқиқотлар ўтказиш, давлат рўйхатига олиш, шунингдек, бошқа тадқиқотлар натижаларидан уларнинг ишлатилиши учун тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш тўғрисидаги далилларга мурожаат қилиш орқали уларнинг афзалликлари тўғрисида таассурот қолдириш;
болалар тасвиридан фойдаланиш. Болалар учун мўлжалланган реклама бундан мустасно.
Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчаларни рекламаси ҳар бир ҳолатда реклама қилиш объекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантиришлар билан бирга бўлиши лозим.
31-модда. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади.
32-модда. Энергетик ичимликлар рекламаси
Энергетик ичимликлар рекламасида, ҳар бир ҳолатда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек, бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.
Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини, спорт ютуғига эришган шахсларни, уларни расмларини намойиш қилмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.
Қуйидагилар тақиқланади:
телевидение ва радиода, шунингдек, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ҳамда ички реклама воситаларида соат 7-00 дан 23-00 гача бўлган вақтда энергетик ичимликларни реклама қилиш;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ўртасида реклама сифатида энергетик ичимликлар намуналарини бепул тарқатиш;
энергетик ичимликлар рекламасини вояга етмаганларга қаратиш;
асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш;
энергетик ичимликлар ёрдамида рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш.
33-модда. Алкоголь маҳсулотлари рекламаси
Ҳар қандай қувватдаги алкоголь маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллардаги рекламаси бундан мустасно.
Алкоголь маҳсулотларини реализация қилишни қуйидагилар орқали рағбатлантириш тақиқланади:
алкоголь маҳсулотлари намуналарини бепул тарқатиш;
алкоголь маҳсулотлари номи, савдо белгиси ёки тасвиридан фойдаланилган ҳолда тадбирларга ҳомийлик қилиш;
алкоголь маҳсулотларининг номи, савдо белгиси ёки тасвиридан фойдаланилган, шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болалар ассортиментининг бошқа товарларига тақлид қилувчи алкоголли маҳсулотларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш ва сотиш;
рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш.
Алкоголь маҳсулотлардан бошқа ҳар қандай маҳсулотларни реклама қилишда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек, ушбу жараён ижтимоий ва спорт ютуқларига эришиш ёки реклама истеъмолчиларининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун муҳим деган таассуротни уйғотишга йўл қўйилмайди.
34-модда. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини реклама қилиш
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари рекламасига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва татиб кўриш (дегустация қилиш) жойларида;
ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда маҳаллий кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳамда реализация қилувчи савдо ташкилотларининг расмий веб-сайтларида;
темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида;
телевидение ва радиода маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 га қадар.
Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари:
рекламаси бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари ҳақида жами реклама майдони ва давомийлигининг камида 10 фоизини ташкил қилувчи огоҳлантириш ҳамда уларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот билан қўшиб олиб борилиши;
рекламаси бундай ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этишдан иборат бўлмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спорт ютуғига эришиш учун ёки инсонларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга, деган таассурот уйғотмаслиги;
рекламаси инсонда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлардан иборат бўлмаслиги;
рекламасида инсон қиёфасидан фойдаланилмаслиги;
иштирокида рағбатлантирувчи акция, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбир ўтказилмаслиги;
номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланган ҳолда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларига ҳомийлик қилмаслик керак.
35-модда. Тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситаларни реклама қилиш
Тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситалар реклама қилинишига йўл қўйилмайди.
Тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситаларни сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:
тамаки маҳсулотларининг намуналари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситаларни бепул тарқатиш;
тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталарнинг номи, савдо белгиси ёки тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталарнинг номи, савдо белгисидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болалар ассортиментининг бошқа товарларига ўхшаш маҳсулотларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш ва сотиш;
фасад, кириш (чиқиш), витриналар ва савдо объектларининг бошқа жойларида тамаки маҳсулотлари, чилим ва электрон сигареталар тўғрисида тасвирлар, номлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш;
рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш.
Бошқа маҳсулотларни реклама қилишда чекиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек, ушбу жараён ижтимоий ва спорт ютуқларига эришиш ёки реклама истеъмолчиларининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун муҳим деган таассуротни яратишга йўл қўйилмайди.
36-модда. Никотинли маҳсулотларни реклама қилиш
Никотинли маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.
Никотинли маҳсулотларни сотишни қуйидагилар орқали рағбатлантириш тақиқланади:
никотинли маҳсулотлар намуналарини, хусусан сақич, пластирь, сўрғичлар, бурун спрейлари, ингалятор, оғизда эрийдиган плёнкалар намуналарини бепул тарқатиш;
никотинли маҳсулотлар номи, савдо маркаси ёки тасвиридан фойдаланилган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
никотинни ўз ичига олган маҳсулотларнинг номи, савдо маркаси, шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болалар ассортиментининг бошқа товарларига ўхшаш маҳсулотларни (футболкалар, бош кийимлари, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш ва сотиш;
фасад, кириш (чиқиш), витриналар ва савдо объектларининг бошқа жойларида никотинли маҳсулотлар тўғрисидаги тасвирлар, номлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш;
рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш.
37-модда. Пиротехника воситалари, қуроллар ва ҳарбий буюмларни реклама қилиш
Пиротехника воситалари, барча турдаги қуроллар ва ҳарбий буюмлар, уларнинг таркибий қисмларини, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва мосламалар, жиҳозларни реклама қилиш тақиқланади.
Ов ва спорт қуролларини реклама қилиш фақат ихтисослаштирилган нашрларда, шунингдек, бундай қуролларни сотадиган савдо ташкилотлари савдо залида ёки махсус кўргазмаларда (тадбирларда) амалга оширилади.
Ов ва спорт қуроллари рекламасида:
вояга етмаганларга қаратилмаслиги;
вояга етмаганларнинг қиёфасидан фойдаланилмаслиги лозим.
38-модда. Қимматли қоғозлар ва аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни реклама қилиш
Аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш ёки ушбу хизматни кўрсатувчи шахс билан боғлиқ бўлган қимматли қоғозлар ва хизматларни (банк, суғурта ва лицензия (рухсатнома) талаб этиладиган бошқа фаолият турлари) реклама қилишга ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия (рухсатнома) мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
Қимматли қоғозлар ва аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни (банк омонати бундан мустасно) ёки уларни тақдим этадиган шахсларни реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади:
реклама қилинадиган хизматлар ёки қимматли қоғозларга бевосита алоқаси бўлмаган маълумотларни кўрсатиш;
оддий акциялар бўйича даромад ва дивидендлар олишни кафолатлаш;
кутилаётган ва истиқболдаги фойда (даромад) миқдори тўғрисида маълумотларни етказиш;
эмиссияси рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек эмиссияси тўхтатилган ёки амалга ошмаган деб топилган қимматли қоғозларни реклама қилиш.
Қимматли қоғозлар ва аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни (банк омонати бундан мустасно) реклама қилишда ушбу хизматлардан фойдаланиш сармоя йўқотилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилиши лозим.
39-модда. Молиявий хизматлар рекламаси
Молиявий хизматлар рекламаси ёки улар ҳақидаги реклама тусидаги ахборот:
истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган тарзда ва (ёки) истеъмолчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланишни кўзламаган ҳолда тақдим этилиши;
бевосита ёки билвосита, икки хил маънода қўллаш ёки ошириб кўрсатиш воситасида истеъмолчини чалғитиши, хусусан молиявий хизматнинг шартлари юзасидан истеъмолчининг танловига таъсир ўтказмаслиги лозим.
40-модда. Театр-концерт тадбирлари рекламасида фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумот
Театр-концерт тадбирларида мусиқий асарлар фонограммадан фойдаланиб ижро этилиши ҳолати юзасидан рекламада фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги огоҳлантириш берилиши лозим.
41-модда. Рағбатлантирувчи реклама акцияларини ташкил этиш ва ўтказиш
Маҳсулотларни сотиб олиш эвазига қимматбаҳо совғаларни тарқатиш ва (ёки) қимматбаҳо ютуқлар ўйналиши орқали ёки реклама истеъмолчиси томонидан акцияда қатнашиш учун бирор-бир ҳаракатни амалга ошириш орқали рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказишда реклама берувчи рағбатлантирувчи реклама акцияси бошлангунига қадар оммавий ахборот воситасида акцияда қатнашиш шартларини эълон қилишга мажбур. Эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
акция ўтказилиши муддатлари кўрсатилган ҳолда тадбир қоидаси, ютуқлар номи, миқдори ҳамда ютуқ ва мукофотларни олиш тартиби, шунингдек, тадбир ўтказилиши билан боғлиқ бошқа маълумотлар;
реклама берувчининг номи, манзили, алоқа маълумотлари (телефон, электрон почта манзили ва бошқалар);
ташкилотчининг юридик номи, манзили, алоқа маълумотлари (телефон, электрон почта манзили ва бошқалар).
Ушбу маълумотлар тарғибот кампанияси давомида ва тугаганидан кейин камида 6 ой давомида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги нашрлар омма учун очиқ бўлиши таъминланиши керак.
Рағбатлантирувчи реклама акциялари маҳсулотларни бепул тарқатиш ва рақобатлашувчи турдош маҳсулотларни (ушбу Қонунда реклама қилиниши тақиқланган маҳсулотлар бундан мустасно) алмаштириш ёки хизматлар кўрсатилиши билан бирга бўлиши мумкин.
Рағбатлантирувчи реклама акция доирасида қимматбаҳо совғалар ўйналиши, қуйидаги шартлар амал қилса лотерея ҳисобланмайди:
мукофот жамғармаси, шунингдек, рағбатлантирувчи реклама акциясини ташкил этиш харажатлари реклама берувчи маҳсулоти билан боғлиқ бўлмаган реклама акцияси иштирокчиларининг тўғридан-тўғри пул маблағлари эвазига ёки чипталарни сотиш ва бошқа номинал бирликлар ҳисобига шаклланмаган бўлиши;
рағбатлантирувчи реклама акциясида иштирок этиш фақат реклама характерига эга ва реклама берувчи маҳсулотларининг сотилишини оширишга қаратилган бўлиши керак.
Рағбатлантирувчи реклама акцияси ўтказилиши тўғрисидаги рекламада ютуқ эҳтимолини оширувчи кўрсатмалар бўлмаслиги керак.
Тегишли мукофот фондисиз рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш тақиқланади.
42-модда. Таркибида қанд, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилиш
Таркибида қанд, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади:
профессионал, спорт ёки шахсий ютуқларга эришиш ёхуд жисмоний ва ҳиссий ҳолатни яхшилаши тўғрисида баёнот бериш;
бундай маҳсулотлар инсон саломатлиги учун зарарсиз ва (ёки) фойдали эканлигини таъкидлаш, шунингдек улардан воз кечиш оқибатларини салбий тасаввурда баён қилиш;
вояга етмаганларга мурожаат қилиш;
болалар, анимацион персонажлар ва болалар кўрсатувлари қаҳрамонлари образидан фойдаланиш;
соғлом овқатланишдан бош тортишга ундаш.
Таркибида қанд, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳудудида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида болалар учун мўлжалланган кўрсатувлардан 30 дақиқа олдин ва кейин реклама қилиш мумкин эмас.
43-модда. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда маҳсулотни реклама қилиш
Халқ табобати маҳсулотлари рекламасида қуйидагилар тақиқланади:
реклама объектларидан фойдаланиш натижасида касалликдан тузалганлик, инсон саломатлиги яхшиланганлиги ҳолатларига ҳаволалар қилиш;
шифокор кўригидан ўтишнинг зарурияти мавжуд эмаслиги тўғрисида таассурот уйғотиш;
реклама объектини биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари ёки бошқа дори воситалари ҳисобланмайдиган маҳсулот сифатида тақдим этиш;
соғлом одамга реклама объектидан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида таассурот яратишга ундаш;
вояга етмаганларга мурожаат қилиш;
реклама объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун олиб борилган тадқиқотларга асосланиб реклама объектининг афзалликлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш;
реклама истеъмолчиси соғлиғидаги муаммолар ва (ёки) касалликлари тўғрисида таъкидлаш;
реклама объекти, унинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва ножўя таъсири тўғрисида ижобий ҳолатни кафолатлаш;
реклама объектининг хавфсизлиги ва (ёки) самарадорлиги унинг табиий келиб чиқиши билан кафолатланганлиги тўғрисида маълумотлар бериш.
Халқ табобати маҳсулотлари рекламаси ҳар бир ҳолатда уларни ишлатишда ва фойдаланишда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги ҳамда фойдаланиш бўйича қўлланма билан танишиш ёки мутахассислардан маслаҳат олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга бўлиши керак.
44-модда. Лотереялар, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг рекламаси
Қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни, шу жумладан, телекоммуникация тармоқлари, интернет-провайдерлар орқали, қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил қилиш ёки ўтказишга мўлжалланган дастурларни ўтказиш юзасидан рекламаларга йўл қўйилмайди.
Лотереялар рекламаси ҳар бир ҳолатда вояга етмаганларнинг қатнашиши тақиқланганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга бўлиши керак.
45-модда. Аксилреклама
Ваколатли орган томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқлаган тақдирда, қонунбузар мазкур органнинг қарорига биноан ва у кўрсатган муддатда аксилреклама бериши шарт. Аксилреклама бериш билан боғлиқ барча харажатлар қонунбузар томонидан қопланади.
Аксилреклама бериш ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
Агар қонунбузар аксилрекламани белгиланган муддатда амалга оширмаса, ваколатли орган қонунбузарнинг рекламасини у аксилрекламани бергунга қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахс билан шартнома тузган тарафларни бундан хабардор қилишга ҳақлидир.
Аксилреклама раддия берилаётган реклама эълон қилиниши шартларидан, хусусан, айнан ўша реклама воситасидан, давомийликдан, муддат, макон, жой ва тартибдан фойдаланади.
Аксилрекламанинг мазмуни қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган ва уни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган билан келишилади.
Айрим ҳолларда ваколатли органнинг қарорига мувофиқ аксилреклама бериладиган реклама воситаси, муддати, жойи ва тартиби ўзгартирилишига йўл қўйилиши мумкин.
7-боб. Якунловчи қоидалар
46-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади.
Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Реклама фаолияти субъектлари ҳисобланувчи юридик шахсларга қуйидаги ҳолларда ва миқдорда молиявий санкция қўлланилади:
ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ёки реклама қилиш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисида реклама тарқатганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари;
нотўғри, ахлоқсиз, қиёсий ёки яширин реклама берганлик, шунингдек, аксилреклама беришдан бош тортганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари;
энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки ва никотинли маҳсулотлар, чилим ва электрон сигареталар, пиротехника, қурол ва ҳарбий буюмлар рекламасига қўйилган талабларни, шунингдек ташқи рекламани жойлаштириш тартибини бузганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари;
дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, шунингдек, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси ҳамда вояга етмаганлар билан боғлиқ рекламага қўйилган талабларни бузганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари.
Реклама фаолияти субъектлари ҳисобланган юридик шахсларга молиявий санкцияларни қўллаш суд томонидан, уларнинг айбдорлиги тан олинган ва санкция ихтиёрий равишда тўланган тақдирда ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Молиявий санкцияларни қўллаш реклама фаолияти субъектларини ваколатли органининг қарори ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод қилмайди.
47-модда. Низоларни ҳал этиш
Реклама фаолиятида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
48-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги 723–1-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда; 2002 й., 9-сон, 164-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 12-сон, 413-модда; 2006 й., 4-сон, 154-модда, 10-сон, 536-модда; 2008 й., 4-сон, 186-модда; 2010 й., 9-сон, 339-модда, 10-сон, 380-модда; 2013 й., 4-сон, 98-модда, 10-сон, 263-модда; 2014 й., 1-сон, 2-модда; 2018 й., 1-сон, 1-модда, 4-сон, 224-модда; 2019 й., 1-сон, 3-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги 404–II-сон Қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 164-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–28-сон Қонунининг 5-моддаси (Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 4-сон, 154-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 апрелда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–150-сон Қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 186-модда);
5) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–259-сон Қонунининг 1-моддаси (Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 339-модда);
6) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелда қабул қилинган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–352-сон Қонунининг 28-моддаси (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2013 й., 4-сон, 98-модда);
7) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ–355-сон Қонунининг 23-моддаси (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2013 й., 10-сон, 263-модда);
8) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–456-сон Қонунининг 21-моддаси (Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси, 2018 й., 1-сон, 1-модда);
9) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–476-сон Қонунининг 34-моддаси (Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси, 2018 й., 4-сон, 224-модда);
10) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-514-сон Қонунининг 6-моддаси (Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 1-сон, 3-модда);
11) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майда қабул қилинган “Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–542-сон Қонунининг 17-моддаси (Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси, 2019 й., 5-сон, 267-модда).
49-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
50-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
51-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси учун
ТАҚҚОСЛАМА ЖАДВАЛ
Амалдаги таҳрир |
Таклиф этилаётган таҳрир |
Асос |
Тўлдирилмоқда |
1-боб. Умумий қоидалар |
Боб билан тўлдирилмоқда. |
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулотлар тўғрисида ахборот оқимини шакллантириш; тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш; рекламанинг давлат ва жамоат манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган нормаларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига, атроф муҳит ҳолатига тажовузидан ҳимояланиш чораларини таъминлаш; маҳсулотнинг характери, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш шартларига кўра истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш. |
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ҳалол рақобат ва қонун ҳужжатларига риоя этиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат.
Чиқариб ташланмоқда |
Қонун мақсадининг тўғри ва аниқ белгиланиши унинг давлат ва жамият манфаати учун самарали ва конструктив ишлашига асос яратади. Шунга кўра, Қонуннинг мақсади қайта кўриб чиқилмоқда.
Қонуннинг мақсади тўлдирилиши муносабати билан унинг асосий вазифалари такрорловчи норма сифатида чиқарилмоқда. |
2-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланиш
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилади. Ушбу Қонун ижтимоий воқеаларни, сиёсий партияларнинг, диний ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг манфаатларини акс эттирувчи ва (ёки) уларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган ахборот билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди. |
Чиқариб ташланмоқда |
Қонун лойиҳасининг 1-моддасига киритилган қўшимчаларга мувофиқ чиқарилмоқда. |
3-модда. Реклама тўғрисидаги қонун
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикасида реклама соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. |
2-модда. Реклама тўғрисидаги қонун
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Чиқариб ташланмоқда
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. |
Модданинг иккинчи қисми мавжуд норматив қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида чиқариб ташланмоқда. |
10-модда. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи
Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Тўлдирилмоқда |
3-модда. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи
Реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлари объекти бўлиши мумкин. Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек халқаро шартномаларга мувофиқ ҳимоя қилинади. |
Модданинг биринчи қисмига техник тузатиш ҳамда аниқлик киритилмоқда.
Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг қонунчилик тажрибасидан келиб чиқиб, модданинг моҳиятини аниқлаштириш мақсадида иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда. |
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот;
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
реклама берувчи – рекламани тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш учун унга буюртмачи бўлган шахс;
реклама тайёрловчи – реклама тайёрлашни тўлиқ ёки қисман амалга оширувчи шахс;
реклама тарқатувчи – реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширувчи шахс; рекламадан фойдаланувчи – реклама йўналтирилган шахс ёки шахслар гуруҳи; реклама воситалари – рекламани ундан фойдаланувчига етказиш учун ишлатиладиган воситалар; маҳсулот – товарлар, ишлар, хизматлар; аксилреклама – нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: реклама – қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган ҳамда номаълум шахслар доираси учун мўлжалланган ва реклама объектига эътибор жалб қилишга, унга қизиқишни шакллантиришга ва сақлаб қолишга, шунингдек бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида уни бозорда илгари суришга йўналтирилган (жойлаштириладиган) махсус ахборот; реклама қилиш объекти – бевосита ёки билвосита фойда олиш мақсадида реклама қилинаётган маҳсулот, юридик ва жисмоний шахслар, технологиялар, уларни фарқлаш воситалари, реклама қилиш орқали эътиборни жалб қилган ҳолда ўтказилаётган чора-тадбирлар; реклама фаолияти – реклама истеъмолчиларининг эътиборини жалб қилишга ва реклама қилиш объектига бўлган талабни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда рекламани тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича ҳаракатлар йиғиндиси; реклама фаолияти субъектлари – реклама қилиш объектига бўлган талабни шакллантириш ва ошириш мақсадида реклама фаолияти билан шуғулланувчи, шунингдек, рекламани тайёрлаш, ишлаб чиқариш, ва тарқатишга жалб этилган жисмоний ва юридик шахслар; реклама берувчи – бевосита ёки билвосита реклама объектига эга бўлган ва (ёки) уни тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш (жойлаштириш) ҳамда бошқа ҳар қандай реклама фаолиятини амалга ошириш учун буюртмачи бўлган шахс; реклама тайёрловчи – ахборотни реклама шаклида тарқатишга (жойлаштиришга) тўлиқ ёки қисман тайёр ҳолга келтиришни амалга оширувчи шахс; реклама тарқатувчи – реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширувчи шахс; рекламадан фойдаланувчи – реклама йўналтирилган шахс ёки шахслар гуруҳи; реклама воситалари – рекламани ундан фойдаланувчиларга етказиш учун ишлатиладиган воситалар; маҳсулот – товарлар, ишлар, хизматлар; аксилреклама – нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон, ахлоқсиз) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия; ижтимоий реклама – номуайян шахслар доираси учун мўлжалланган қиёсий реклама – рақобатчига ёки унинг томонидан тақдим этилаётган муайян бир турдаги маҳсулотга бевосита ёки билвосита айнанлаштириладиган реклама; номувофиқ реклама – қонун ҳужжатлари талаблари бузилган нотўғри, ахлоқсиз, яшириш ва бошқа турдаги реклама; нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама – ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттирилиши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга моддий ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама; ахлоқсиз реклама – шахснинг миллати, ирқи, касби, ижтимоий келиб чиқиши, ёши, жинси, тили, диний эътиқоди, сиёсий ва фалсафий қарашлари билан боғлиқ бўлган ҳақорат сўзлар ва таққослашлар, ҳақорат қилувчи тасвирлардан фойдаланиш орқали инсонийлик ва ахлоқнинг умум эътироф этилган нормаларини бузувчи, миллий ва жаҳон маданий меросини ташкил этувчи санъат объектлари, тарихий ва меъморий ёдгорликларга тажовуз этувчи, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) ва миллий валютасини таҳқирловчи реклама; яширин реклама – истеъмолчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда таъсир ўтказадиган, шу жумладан махсус видео иловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама; интеграциялаштирилган реклама – маҳсулот рекламасини фильмлар, аудио ҳомийлик – жисмоний ёки юридик шахс (ҳомийлик қилувчи) томонидан бошқа юридик шахс (ҳомийлик қилувчи) ва хусусий тадбиркор (ҳомийлаштирилаётган) фаолиятига унинг маҳсулотида ҳомий тўғрисидаги ҳомийлик рекламасини жойлаштириш шартлари асосида маблағ (мол-мулк, пул воситалари, интеллектуал фаолият натижаларини тақдим этиш, ҳамкорлик — юридик ёки жисмоний шахс (ҳамкор) томонидан ҳамкорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган шартнома асосида иш олиб борилиши; рағбатлантирувчи реклама акцияси –реклама объектини илгари суриш бўйича қонун ҳужжатларида тақиқланмаган усуллардан, шу жумладан реклама қилинаётган маҳсулотни харид қилган ҳолда қатнашиш шартлари орқали амалга ошириладиган рағбатлантирувчи чора-тадбирлар; мониторинг – турли реклама воситаларида жойлаштирилган реклама материалларига оид маълумотларни кузатиш, йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлашга қаратилган тизим; фонограмма – аудиовизуал асарга киритилган овозли ёзувлардан ташқари, қандайдир ижронинг ва бошқа товушларнинг фақат овозли ёзувлари; реклама жойининг паспорти – ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг мулкдори (эгаси) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат; реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материаллар – рекламани тайёрлаш, тарқатиш (жойлаштириш) шартномалари, тайёрланган, тарқатилган (жойлаштирилган) рекламанинг натура ва пул кўринишидаги миқдори, босма ва нашр қилинган материаллар (рекламалар), намуналар, видео ва аудиотасмалар ва ёзиб олинган бошқа воситалар; видеоплашка – телекўрсатув намойиши вақтида кўриниб қоладиган (қалқиб чиқадиган) тижорат ахбороти; ихтисослашган реклама канал – фақат реклама хусусиятига эга бўлган дастурларни ўз ичига олган ва фақат реклама фаолияти билан шуғулланувчи тижорат телерадиоканал; рекламадан ҳоли ҳудуд – рекламани жойлаштириш тақиқланган давлат ҳокимияти органларининг бинолари, маданий-тарихий ва диний объектлар жойлашган ҳудуд (жой); чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситалар – тамаки ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишга мўлжалланган ёки уларни истеъмол ташқи реклама – маълум бир ҳудудда ташқи инфратузилманинг кўчмас мулк объектларига (конструкцияларга) жойлаштириладиган номуайян шахслар доираси кўриши учун мўлжалланган график, матнли ёки бошқа шаклдаги реклама; кўнгилочар тадбирлар – ахборот маҳсулотларини болаларга қулай жойда, шу жумладан, маданий-кўнгилочар, маданий-томошабоп, маданий-маърифий, театр ички реклама – жамоатчилик эътибори учун бинолар ички қисмида жойлаштириладиган реклама; таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулот (тамакисиз маҳсулот) – тамаки барглари ёки тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари бўлмаган ва ҳар қандай усул билан истеъмол қилиш учун мўлжалланган никотин маҳсулотлари (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари бундан мустасно); хорижий реклама – реклама берувчилар ва реклама фаолиятининг бошқа субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги чет эл теле- ва радио каналларида жойлаштирилган маълумотлар. |
Тушунчаларнинг аниқ берилиши кейинчалик қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлайди. Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
Ўтган даврда орттирилган тажриба ва хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, Қонун лойиҳаси “реклама объекти”, “реклама фаолияти”, “реклама фаолияти субъектлари”, “реклама агенти”, “реклама муҳити”, “номувофиқ реклама”, “ахлоқсиз реклама”, “яширин реклама”, “ҳомийлик” каби янги тушунчалар билан тўлдирилмоқда.
|
5-модда. Рекламанинг тили
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ёки реклама берувчининг хоҳишига кўра бошқа тилларда тарқатилади. Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
5-модда. Рекламанинг тили
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади ва реклама мазмунининг таржимаси қўшимча равишда бошқа тилларда такрорланиши мумкин.
Реклама мазмунининг таржимаси унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузмаслиги, шунингдек: ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилида берилган матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолатда жойлаштирилиши теле ва радиоканалларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тилларда бериладиган таржимаси босма нашрларда ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матнли, аудио ва видео форматдаги умумий реклама майдонининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу модданинг қоидалари қуйидагиларга қўлланилмайди: хорижий тилларда фаолият юритадиган босма тарзда нашр этиладиган ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар) эфирга бериладиган ахборот воситаларига; хорижий тилларда тарқатилган телекўрсатувлар давомида ҳамда босма оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида хорижий тилларда жойлаштирилаётган рекламаларга; белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар)га. |
“Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқлаштирилмоқда.
Рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни давлат тилида берилган матнининг умумий реклама майдонига нисбатан фоиз кўрсаткичида берилиши Россия Федерацияси ва Қозоғистон республикасининг амалиётидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
Чекловлар давлат тилидан бошқа тилларда фаолият юритадиган оммавий ахборот воситаларига таъсир қилмайди. Республикада фақат рус (“Правда Востока”), тожик (“Овози точик”), қорақалпоқ (“Нурлыжол”), туркман (“Мекан”), инглиз (“Business Partner”, “Visit Uzbekistan”) ва бошқа тиллардаги босма оммавий ахборот воситалари мавжуд. Аудиторияси ўзбекзабон бўлмаган шахслар учун давлат тилида реклама қилиш ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. |
Тўлдирилмоқда |
2-боб. Реклама соҳасини тартибга солиш ва ўзини ўзи тартибга солиш |
Боб билан тўлдирилмоқда. |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг реклама соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: реклама фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаларини амалга оширишда, фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли ташқи рекламани жойлаштириш тартибини белгилайди; ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимларнинг табақалаштирилган миқдорларини аниқлаш тартибини белгилайди; реклама соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Вазирлар Маҳкамасининг соҳани тартибга солишга оид ваколатлари белгиланмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг соҳани тартибга солишга оид ваколатлари белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи рекламани жойлаштиришга оид ваколатлари Ҳукуматнинг 2018 йил 30 августдаги 702-сонли ва 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарорларидан келиб чиқиб киритилмоқда. |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
7-модда. Реклама соҳасини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли орган
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) реклама соҳасини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли орган ҳисобланади. Ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида: реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади; тадбиркорлик ва истеъмолчилик маданиятини ошириш, реклама соҳасидаги ноҳалол рақобатни олдини олиш ва нотўғри рекламани бартараф этиш мақсадида реклама бозорини тартибга солади; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради; рекламаларни номувофиқ, нотўғри, яширин ва ахлоқсиз деб топиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига номувофиқлиги юзасидан қарорлар қабул қилади; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аломатлари юзасидан ишларни кўриб чиқади; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатини бартараф этиш юзасидан реклама фаолияти субъектларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тегишли тушунтиришлар беради; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жарима ва молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилади; огоҳлантириш ва маълумот бериш тўғрисидаги матнларнинг мазмунини кўриб чиқади ҳамда уларнинг матнини тасдиқлайди; кўриб чиқишга тақдим этилган реклама материалларининг ғоялари, мавзулари ва эскизлари юзасидан хулоса беради; реклама соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади. Ваколатли органнинг ўз ваколатлари доирасида реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида қабул қилган қарорлари барча юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурийдир. Ваколатли орган монополияга қарши давлат органи билан биргаликда реклама бозорида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, реклама соҳасида ноҳалол рақобат ва рақобатни чеклаш ҳолатларини олдини олиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради. Ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига кўра, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ушбу моддани ишлаб чиқишда Россия, Беларусь, Молдова, Грузия, Қозоғистон, Литва давлатлари тажрибасидан фойдаланилди. Шунингдек, қонунда рекламаларда огоҳлантиришлар ва маълумотларга бўлган умумий талаблар келтирилган бўлиб, амалиётда ушбу огоҳлантиришларни ягона матни ва мазмуни тасдиқланмаганлиги сабабли уни турлича қўллаш ҳолатлари мавжуд. Шу муносабат билан, ваколатли органга огоҳлантириш ва маълумот бериш тўғрисидаги матнларнинг мазмунини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг матнини тасдиқлаш ваколати берилмоқда. |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг реклама соҳасидаги иштироки
Реклама берувчилар, тайёрловчилар ва тарқатувчилар ихтиёрий асосда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, бошқа умумий вазифаларни ҳал этиш учун ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотларга бирлашишлари мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотлари: реклама масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ўз аъзолари ва иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг вакили сифатида иштирок этиш; реклама масалалари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг реклама масалалари бўйича қарорларини ишлаб чиқишда иштирок этиш; ўз аъзоларига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича ваколатли орган томонидан қўзғатилган ишларни кўриб чиқишда иштирок этиш; реклама масалалари бўйича йиғилиш, тадбирлар ўтказиш, шу жумладан, халқаро тадбирларни ўтказиш ва уларда иштирок этиш. Нодавлат нотижорат ташкилотлари реклама соҳасига оид бошқа тадбирларда ҳам иштирок этишлари мумкин. |
Сўнгги йилларда реклама соҳаси субъектларини бирлаштирувчи нодавлат ва нотижорат ташкилотлари сони ортмоқда ҳамда уларнинг фаолияти ривожланмоқда. Хусусан, охирги Киритилаётган модда ушбу ҳаракатлар фаолиятини янада ривожлантириш ва уларнинг реклама соҳасидаги иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади. Уларнинг реклама соҳасидаги иштирокига оид ҳуқуқлари хорижий мамлакатларнинг (Россия, Озарбайжон) қонунчилик тажрибасини ўрганишга асосланган ҳолда киритилди.
|
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
9-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил ўтказиш
Ваколатли орган томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш (бундан буён матнда таҳлил деб юритилади) қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ўтказилади: давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситаларидаги реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлганда; ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек, мониторинг давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотлар бевосита аниқланганда; Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида топшириқлари мавжуд бўлганда. Таҳлиллар ваколатли органнинг сўровига мувофиқ давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилганлиги бўйича материалларни ўрганиш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг реклама фаолиятини кузатиш юзасидан бевосита жойига чиққан ҳолда олиб борилган мониторинг (кўрик) ўтказиш орқали амалга оширилади. Зарур ҳолларда ваколатли орган реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши фактлари бўйича хабар берган фуқароларга, хўжалик юритувчи субъектларга ва давлат органларига қўшимча ахборот олиш мақсадида ёзма ёки оғзаки маълумот тақдим этиш юзасидан сўров юборади, шунингдек, ҳужжатларни ўрганиш учун тегишли мутахассис ва экспертларни жалб қилади. Таҳлил давомида ваколатли орган рекламанинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга. Ваколатли органнинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги факти юзасидан маълумот тақдим этиш бўйича сўровида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: сўров жўнатилаётган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тўлиқ номи ва почта манзили ҳамда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми (яшаш жойи); сўров юбориш учун асослар; тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар; реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилиш ҳолати (белгиси) бўйича тушунтириш; ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган оқилона муддат; маълумот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш. Сўров юборилган шахс сўралаётган маълумотларни тақдим этиш учун кўп вақт талаб қилинганда асосли эътироз билдиришга ҳақлидир, бунда ваколатли орган ўз ихтиёрига кўра тақдим этилган муддатга ўзгартириш киритиши мумкин, сўров юборилган шахс эса ушбу муддатлардан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган мониторинг ваколатли орган раҳбарининг кўрик ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектнинг номи, жойлашган манзили, кўрик ўтказиш жойи ва бир иш кунидан ошмаган ҳолда кўрсатилган вақт, кўрикни ўтказишга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган буйруғига асосан амалга оширилади. Ўтказилган кўрик натижаси бўйича икки нусхада маълумотнома тузилиб, унинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг вазифасини бажарувчига) берилади. Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган мониторингни ўтказиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектдан унинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади. Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган мониторинг натижаларига кўра, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, ваколатли орган қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш юзасидан зарур чораларни кўради. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон ва 2020 йил 19 майдаги Шу муносабат билан, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2196, |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
10-модда. Рекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказиш
Рекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш экспертлар ёки махсус билимга эга бўлган мутахассисларнинг махсус текширувлари зарур бўлганда ваколатли орган томонидан тайинланади. Бунда, ваколатли орган реклама экспертизаси ўтказилиши кутилаётган хўжалик юритувчи субъектни олдиндан ёзма равишда хабардор қилади. Экспертизага мутахассис сифатида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин. Экспертизадан ўтказиш муддати реклама экспертизаси ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектни ёзма равишда хабардор қилинган санадан бошлаб уч кундан ошмаслиги керак. Экспертиза объектининг мураккаблигига қараб, ушбу муддат ваколатли орган томонидан ўн кунгача узайтирилиши мумкин. Жалб қилинган экспертлар ва (ёки) ташкилотлар томонидан эксперт хулосаси тақдим этилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади: экспертиза объекти; экспертизадан ўтказиш санаси ва вақти; экспертиза ўтказиш учун асос; экспертизани тайинлаган орган (шахс) тўғрисидаги маълумотлар; экспертлар тўғрисида маълумот (исми, фамилияси, лавозими) ва (ёки) экспертиза учун жалб этилган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот; экспертлар томонидан қўйилган саволлар; эксперт тадқиқотлари мазмуни ва натижалари; эксперт тадқиқотлари натижаларини баҳолаш, қўйилган саволларга берилган асосланган жавоблар. Экспертлар хулосалари ваколатли орган томонидан бошқа йиғилган материаллар билан биргаликда умумлаштирилади. Реклама экспертизаси ўтказилган хўжалик юритувчи субъект унинг натижаларига рози бўлмаган тақдирда, ваколатли органнинг экспертиза натижалари бўйича берган хулосаси устидан шикоят келтириш ҳуқуқига эга. |
Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларининг қонунчилик тажрибасидан келиб чиқиб, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида экспертиза тайинлаш юзасидан алоҳида модда билан тўлдирилмоқда. |
27-модда. Реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материаллар олиш
Реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи ваколатли давлат органининг талабига кўра у белгилаган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиши шарт. Реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчиларнинг рекламага тааллуқли ҳужжатлари ва материалларини монеликсиз олиш ҳуқуқи ваколатли давлат органининг мансабдор шахсларига берилади. Тижорат сири ҳисобланган ва ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан олинган маълумотлар ошкор қилинмаслиги лозим. Ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилган тақдирда, реклама берувчига, реклама тайёрловчи ва тарқатувчига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. |
11-модда. Реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материаллар олиш
Реклама фаолияти субъектлари ваколатли органнинг талабига кўра, у белгилаган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиши шарт. Реклама фаолияти субъектларининг рекламага тааллуқли ҳужжатлари ва материалларини монеликсиз олиш ҳуқуқи ваколатли органнинг мансабдор шахсларига берилади.
Тижорат сири ҳисобланган ва ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан олинган маълумотлар ошкор қилинмаслиги лозим. Ваколатли органнинг мансабдор шахслари томонидан тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилган тақдирда, реклама фаолияти субъектларига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан, маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади. |
Қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ, қонунда қўлланилган |
Тўлдирилмоқда |
3-боб. Реклама фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари |
Боб билан тўлдирилмоқда. |
8-модда. Реклама берувчининг ҳуқуқ
Реклама берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: реклама хусусида шартнома тузиш тўғрисида ошкора таклиф (оммавий оферта) киритиш; Тўлдирилмоқда
реклама тайёрловчи ва тарқатувчи шартномани асоссиз равишда бекор қилган ҳолларда, етказилган зарарнинг ўрнини ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилиш. Реклама берувчи:
реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг талабига биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;
агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни тақдим этиши шарт.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Реклама берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин. |
12-модда. Реклама берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Реклама берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: реклама хусусида шартнома тузиш тўғрисида ошкора таклиф (оммавий оферта) киритиш; реклама материаллари ҳажми ва етказиш шаклини мустақил равишда белгилаш, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Чиқариб ташланмоқда
Реклама берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга: реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг (жойлаштирувчининг) талабига биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш; агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни ёки махсус рухсатномани, шунингдек, мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар реклама қилинаётган бўлса, унинг сертификатини тақдим этиш; ваколатли орган томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланганда, ушбу орган қарорига мувофиқ белгиланган муддатда аксилрекламани амалга ошириш, бунда аксилрекламани амалга ошириш харажатлари қонунбузарликка йўл қўйган шахс томонидан қопланади; ваколатли органнинг сўровига биноан белгиланган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш; интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш. Реклама берувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин. |
Қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ, қонунда қўлланилган Шунингдек, амалиётдан келиб чиққан ҳолда реклама берувчига қўшимча ҳуқуқ ва мажбурият киритилмоқда. |
9-модда. Реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: оммавий оферта йўлланган шахсдан белгиланган тартибда акцепт олганидан сўнг реклама берувчи шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда, бу шахсни шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги ҳамда реклама берувчининг шартнома тузишни асоссиз равишда рад этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш; қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда реклама берувчидан тегишли лицензияни талаб қилиш.
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи:
ушбу Қонунда белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидаларини бажариши; ахборот ёки бошқа материалларни берган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслиги; реклама берувчи қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда реклама берувчини бу ҳақда вақтида хабардор этиши шарт.
Тўлдирилмоқда
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мажбуриятларни бажариши мумкин. |
13-модда. Реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: оммавий оферта йўлланган шахсдан белгиланган тартибда акцепт олганидан сўнг реклама берувчи шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда бу шахсни шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги ҳамда реклама берувчининг шартнома тузишни асоссиз равишда рад этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш; қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда реклама берувчидан тегишли лицензияни, махсус рухсатномани ва мувофиқлик сертификатини талаб қилиш. Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қуйидагилар мажбуриятларга эга: ушбу Қонунда белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидаларини бажариш; ахборот ёки бошқа материалларни берган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик; реклама берувчи қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот тақдим этган тақдирда, реклама берувчини бу ҳақида ўз вақтида хабардор этиш; ваколатли органнинг сўровига биноан белгиланган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш; интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш. Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин. |
Амалиётдан келиб чиққан ҳолда реклама тайёрловчи ва тарқатувчига қўшимча ҳуқуқ ва мажбурият киритилмоқда. |
26-модда. Реклама материалларини сақлаш муддатлари
Реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи реклама материалларини охирги марта реклама эълон қилинган (кўрсатилган) кундан бошлаб бир йил давомида сақлаши шарт. |
14-модда. Реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни сақлаш муддатлари
Реклама фаолияти субъектлари реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ёки уларнинг нусхаларини, шу жумладан, уларга киритилган барча ўзгартириш ва тузатишларни охирги марта эълон қилинган (берилган, жойлаштирилган) кундан бошлаб уч йил давомида (муддати бошқа усуллар билан ўрнатиладиган ҳужжатлардан ташқари), агар реклама материаллари юзасидан баҳс ўтказилаётган бўлса, низо ҳал қилингунга қадар сақлашлари шарт. |
“Архив иши тўғрисида”ги Қонунда овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари — тайёрланган вақтидан бошлаб 3 йилдан ошмаган муддат мобайнида сақланиши, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот йилидан кейин камида 5 йил мобайнида сақланиши, Фуқаролик Кодексида даъво муддати 3 йилни ташкил этиши белгиланган. |
13-модда. Нотўғри реклама
Ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама нотўғри (инсофсиз, билатуриб ёлғон) реклама ҳисобланади. Нотўғри реклама тақиқланади. Рекламани нотўғри деб топиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) қабул қилади. |
Чиқариб ташланмоқда |
Қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ амалдаги қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми 4-моддага (асосий тушунчаларга), иккинчи қисми |
14-модда. Яширин реклама
Яширин реклама истеъмолчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда таъсир ўтказадиган, шу жумладан махсус видео иловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган рекламадир. Яширин рекламадан радио-, теле-, видео-, аудио- ва кино маҳсулотда, шунингдек бошқа маҳсулотда фойдаланишга ва уни ўзга усуллар билан тарқатишга йўл қўйилмайди. Рекламани яширин деб топиш тўғрисидаги қарорни ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилади. |
Чиқариб ташланмоқда |
Қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ амалдаги қонуннинг 14-моддаси биринчи қисми 4-моддага (асосий тушунчаларга), учинчи қисми 7-моддага (Реклама соҳасида давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли орган) ўтказилмоқда ва иккинчи қисми чиқарилмоқда. |
15-модда. Қиёсий реклама
Қиёсий реклама — рақобатчига ёки унинг томонидан тақдим этилаётган муайян бир турдаги маҳсулотга бевосита ёки билвосита айнанлаштириладиган рекламадир. Агар рекламада маҳсулотнинг моддий, муҳим, ишончли хоссалари холисона ва инсофли таққосланса, агар бунда реклама ундан фойдаланувчини чалғитиб қўймаса ва чалғитиб қўйиши ҳам мумкин бўлмаса, реклама берувчи билан рақобатчининг шахси ёки реклама берувчининг ва рақобатчининг товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), фирма номи, маҳсулоти аралашиб кетмаса ҳамда рақобатчининг ишчанлик обрўсини ёки унинг товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини), фирма номини, маҳсулоти ёки фаолиятини бадном этмаса, қиёсий рекламага йўл қўйилади. |
Чиқариб ташланмоқда
|
Қонунчилик техникаси талабларига мувофиқ амалдаги қонуннинг 15-моддаси биринчи қисми 4-моддага (асосий тушунчаларга), иккинчи қисми |
Тўлдирилмоқда |
4-боб. Рекламага қўйилган умумий |
Боб билан тўлдирилмоқда. |
6-модда. Рекламага доир асосий талаблар
Қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардир.
Тўлдирилмоқда
Рекламада қуйидагилар тақиқланади: ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш; жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг маҳсулотини бадном этиш; қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига ва атроф муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек хавфсизлик воситаларига эътиборсизлик туйғусини уйғотувчи ҳаракатларга даъват қилиш; мажбурий сертификатлаштирилиши зарур бўлган ёки ишлаб чиқарилиши ёхуд реализация қилиниши учун махсус рухсатнома (лицензия) бўлиши талаб этиладиган маҳсулотни тегишли сертификати, лицензияси бўлмай туриб реклама қилиш; агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган умумий ечим, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш);
жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш; порнографияни тарқатиш. ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хорижий сўз ва иборалардан фойдаланиш; маҳсулот давлат органлари ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш; иштирок этиш учун муайян маҳсулотни олиш шарти қўйилган рағбатлантирувчи лотерея, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбир ўтказишни тадбирнинг ташкилотчисини, уни ўтказиш қоидалари ва муддатларини, бундай тадбир ҳақидаги ахборот манбаини, мукофотлар ёки ютуқлар миқдорини, уларни олиш муддатлари, жойи ва тартибини кўрсатмаган ҳолда реклама қилиш; маҳсулотни товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси реклама қилиш тақиқланган ёхуд реклама қилишга нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган маҳсулотнинг товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотнинг рекламаси кўринишида реклама қилиш.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
15-модда. Рекламага қўйилган асосий талаблар
Аниқлик, номувофиқ рекламага олиб келиши ва реклама истеъмолчисига зарар келтириши мумкин бўлган шакл ва воситалардан фойдаланмаслик рекламага қўйилган асосий талаблар ҳисобланади. Номувофиқ рекламага йўл қўйилмайди. Қиёсий рекламага реклама берувчи томонидан реклама қилинаётган таққослашнинг ишончлилиги тўғрисида исбот тақдим этилган ҳолда, агар реклама чалғитишларга олиб келмаса, реклама рақобатчининг обрўсини ёки унинг товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини), фирма номини, маҳсулотини, фаолиятини камситишига олиб келмаса йўл қўйилиши мумкин.
Рекламада қуйидагилар тақиқланади:
бешинчи қисмга кўчирилмоқда
жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг маҳсулотини бадном этиш; қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига ва атроф муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек хавфсизлик воситаларига эътиборсиз бўлишга чорловчи ҳаракатларга даъват қилиш;
бешинчи қисмга кўчирилмоқда
агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса,бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган ёки видео- ва кино-видео маҳсулотларида, шунингдек, бошқа фан, адабиёт ва санъат асарларида (муаллифлик ҳуқуқи), эфирли ва кабелли намойишлардаги чиқишлар, фонограмма, кўрсатувларда фойдаланиладиган умумий ечимлар, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш); жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш; бешинчи қисмга кўчирилмоқда ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хорижий сўз ва иборалардан фойдаланиш; маҳсулот давлат органлари ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш;
Чиқариб ташланмоқда
реклама қилиш тақиқланган ёхуд реклама қилинишига нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган бошқа маҳсулотнинг товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотнинг рекламаси кўринишида реклама қилиш;
давлат рамзларидан, хусусан Давлат герби ва байроғининг тасвиридан, Давлат мадҳияси оҳангидан фойдаланиш ёки уларга тақлид қилиш; мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларида (дарсликлар, мактаб кундалиги, мактаб дафтари ва бошқаларда) реклама жойлаштириш; нархларни (тарифларни) хорижий валютада кўрсатиш; болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш; реклама қилинаётган маҳсулотнинг асосий таснифлари тўғрисидаги муҳим маълумотларни илғаш учун қулай бўлмаслиги ҳамда бундай маълумотлар рекламада ишлатилган шрифт ўлчамига мос бўлмаган шрифтда бўлиши; агар маълумотлар маъносининг бузилиши истеъмолчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин бўлса, маҳсулотлар тўғрисидаги муҳим маълумотлар, уни олиш, фойдаланиш шароитлари ҳақида сукут сақлаш; ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган нормаларига зид келувчи шакл, ибора ва образлардан, шунингдек, миллий ва оилавий анъаналарга масхараомуз ва кинояли оҳангда ёндашилган иборалардан фойдаланиш. Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади: ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотларни; шахсларни корхона фаолиятига ва (ёки) унинг маҳсулотларини сотиб олишга бошқа шахсларни жалб қилиш орқали даромад (фойда) олишга чорловчи тадбиркорлик фаолиятини; мажбурий сертификатланиши зарур бўлган ёки ишлаб чиқарилиши ёхуд реализация қилиниши учун махсус рухсатнома (лицензия) бўлиши талаб этиладиган маҳсулотнинг тегишли сертификати, лицензияси бўлмаган ҳолларда; таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалар бўлган воситалар, уларнинг прекурсорлари, шунингдек, кучли таъсир қилувчи моддаларни; порнография маҳсулотларини. |
Ўтган даврда орттирилган тажриба
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари амалдаги қонуннинг
Рағбатлантирувчи лотерея, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирлар рекламасига оид талаблар алоҳида моддада (41-модда) акс эттирилган.
Амалиётда аниқланган қонунбузилишлардан келиб чиққан ҳолда рекламада тақиқланган ҳолатлар тўлдирилмоқда.
Амалдаги қонунда келтирилган реклама қилиниши тақиқланган маҳсулотлар алоҳида қисмда тизимлаштирилди.
Амалдаги қонунда келтирилган реклама қилиниши тақиқланган маҳсулотлар алоҳида қисмда тизимлаштирилди. |
7-модда. Вояга етмаганларга мўлжалланган рекламага оид чеклашлар
Қуйидаги реклама тақиқланади:
фақат вояга етганларга мўлжалланган ёки вояга етмаганларнинг олиши ёхуд истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотни вояга етмаганлар истеъмол қилаётган ёки ундан фойдаланаётган тасвир туширилган реклама;
Тўлдирилмоқда
вояга етмаганларни маҳсулот олишга ёки реклама қилинаётган маҳсулотни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга даъват қилувчи реклама;
Тўлдирилмоқда
ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган реклама.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
16-модда. Рекламада вояга етмаганларни ҳимоя қилиш
Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида рекламаларни тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштиришда қуйидагилар тақиқланади: вояга етмаганларнинг олиши ва истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотни вояга етмаганлар истеъмол қилаётган ёки ундан фойдаланаётган тасвир туширилган реклама;
вояга етмаганларни хавфли вазиятларда кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф солувчи, ўзининг соғлигига зарар етказишга таҳдид қилувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга чорловчи ҳолатлар; вояга етмаганларни маҳсулот олишга ёки реклама қилинаётган маҳсулотни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга даъват қилувчи реклама; реклама қилинаётган маҳсулотга эга бўлиш уларнинг тенгдошлари олдида ўзларини афзал кўриши (юқори мавқега эга бўлиши) ва маҳсулотга эга бўлмаслик жамоатчилик орасида камситилишига олиб келиши ҳақида тасаввурни шакллантириш; ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган реклама; болаларнинг табиий ишонувчанлиги ёки тажрибасизлигидан фойдаланиш; вояга етмаганларда маҳсулотнинг хусусияти ва қиймати (нархи) тўғрисида нотўғри (нохолис) тасаввурни ҳосил қилиш, хусусан “фақат”, “атиги, холос” каби иборалардан фойдаланиш, шунингдек, реклама қилинаётган маҳсулот ҳар қандай мавқеидаги оилалар учун мўлжалланганлиги ҳақидаги ғояни бевосита ёки билвосита онгга сингдириш; ота-оналар ва васийларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончини йўққа чиқариш; телевизион каналларда, шу жумладан, вояга етмаганлар учун мўлжалланган телевизион дастурларда вояга етмаганлар томонидан сотиб олиниши ёки истеъмол қилиниши тақиқланган маҳсулотлар. Рекламада вояга етмаганлар учун кундалик овқатланишлар сонини кўпайтиришни ёки асосий озиқ-овқатларни енгил озиқ-овқатлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар билан алмаштиришни рағбатлантирмаслик керак. |
Вояга етмаганларни рекламадан, хусусан унинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ва рекламада уларнинг иштирокини чеклаш мақсадида хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Арманистон, Молдова, Грузия, Қозоғистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, амалдаги норма тўлдирилмоқда.
Вояга етмаганларни рекламадан, хусусан унинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш ва рекламада уларнинг иштирокини чеклаш мақсадида хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Арманистон, Молдова, Грузия, Қозоғистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, амалдаги норма тўлдирилмоқда. |
11-модда. Рекламани айнанлаштириш
Реклама, уни тарқатиш шакллари ёки воситаларидан қатъи назар, бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилган бўлиши керак.
Тўлдирилмоқда
Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан унинг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши лозим.
Тўлдирилмоқда
Маҳсулотга қизиқишни шакллантириш ва маҳсулот реализациясига кўмаклашиш учун маҳсулотнинг муайян маркасига (моделига, артикулига) ёки унинг ишлаб чиқарувчисига истеъмолчининг эътиборини атайин жалб этувчи, шунингдек мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахсга тааллуқли маълумотлардан (реквизитлардан) иборат ахборот материали, муаллиф ва таҳририят материали — реклама ҳисобланади ҳамда у «Реклама» ёки «Реклама ўрнида» рукни остида жойлаштирилмоғи лозим. |
17-модда. Рекламани айнанлаштириш
Реклама, уни тарқатиш шакллари ёки воситаларидан қатъий назар, бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилган бўлиши керак. Мазкур талаб интеграциялашган рекламага татбиқ этилмайди. Маҳсулотлар рекламасини фильмлар ёки бошқа теледастурларда интеграциялашда бу ҳақидаги маълумот фильм ёки теледастурнинг бошида ва охирида, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга амалга қилинган ҳолда кўрсатилиши лозим. Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан унинг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши лозим. Босма нашрларда ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама бошқа ахборотлардан “Реклама” сўзидан фойдаланган ҳолда ажратилиши лозим. Маҳсулотга қизиқишни шакллантириш ва маҳсулот реализациясига кўмаклашиш учун маҳсулотнинг муайян маркасига (моделига, артикулига) ёки унинг ишлаб чиқарувчисига истеъмолчининг эътиборини атайин жалб этувчи, шунингдек мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахсга тааллуқли маълумотлардан (реквизитлардан) иборат ахборот материали, муаллиф ва таҳририят материали – реклама ҳисобланади ҳамда у “Реклама” ёки “Реклама ўрнида” рукни остида жойлаштирилиши лозим. |
Хорижий давлатлар тажрибаси ва амалиётини ўрганиш натижалари асосида "маҳсулотларни жойлаштириш" (интеграциялашган реклама), яъни фильмларни ёки бошқа теледастурларда маҳсулотларни тўғридан-тўғри жойлаштиришни қонун билан мустаҳкамлаш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ахборот коммуникация воситалари орқали рекламани жойлаштиришда уни бошқа ахборотдан ажралиб туришини таъминлаш назарда тутилмоқда. |
12-модда. Ҳомийлик
Телерадиодастурларни яратишда, бошқа оммавий ахборот воситалари учун материаллар тайёрлашда, театр-концерт, спорт тадбирлари ва бошқа тадбирларни уюштиришда ҳомийлар қатнашиши мумкин.
Реклама телевидение ва радио, аудиовизуаль маҳсулот билан боғлиқ бўлган ва ҳомийлик хизматларидан фойдаланилаётган тақдирда, ҳомийлар тўғрисидаги ахборот дастурнинг бошланишида ва охирида қисқа ва аниқ қайд этилиши керак. Ҳомийнинг номи (номланиши) ёнида ёки ҳомийнинг ўрнига унинг товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) кўрсатилиши мумкин. Янгиликлар тўғрисидаги телерадио дастурларда ҳомийларнинг хизматларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Тўлдирилмоқда
Ҳомийлик кўрсатилаётган шахснинг фаолиятига ҳомий аралашишга ҳақли эмас.
Тўлдирилмоқда |
18-модда. Рекламада ҳомийлик ва ҳамкорлик
Телерадиодастурларни яратишда, бошқа оммавий ахборот воситалари учун материаллар тайёрлашда, театр-концерт, спорт тадбирлари ва бошқа тадбирларни уюштиришда ҳомийлар ва ҳамкорлар қатнашиши мумкин. Трансляция қилинаётган телерадиодастурлар ҳомийлари ва ҳамкорлари тўғрисидаги ахборот дастур бошида ва охирида қисқа ва аниқ қайд этилиши керак. Ҳомий ва ҳамкорнинг номи (номланиши) ёнида ёки ўрнига унинг товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) кўрсатилиши мумкин.
Чиқариб ташланмоқда
Ҳомийлик ва ҳамкорлик белгилари “Дастур ҳомийси” ва (ёки) “Дастур ҳамкори” ахборотини ўз ичига олиши керак. Телеканалларда ҳомийлик ва ҳамкорлик белгиларининг хронометражи Қуйидагиларни тайёрлашда ҳомийлик ва ҳамкорликка йўл қўйилмайди: янгиликлар тўғрисидаги ахборот-таҳлилий кўрсатувларда; реклама роликлари ва блокларида; телерадиодастурларнинг анонслари ва блокларида. Ҳомийлик кўрсатилаётган (ҳамкорлик қилинаётган) шахснинг фаолиятига ҳомий (ҳамкор) аралашишга ҳақли эмас. Ҳомийлик (ҳамкорлик) ҳиссаси реклама учун тўлов ҳисобланади ва ҳомий (ҳамкор) реклама берувчи ҳисобланади. |
Амалиётдан келиб чиққан ҳолда ҳамда қонун нормаларини турлича талқин қилинишини олдини олиш мақсадида ҳомийлик ва ҳамкорлик учун аниқ талаблар жорий этилмоқда. |
16-модда. Ижтимоий рекламали ахборот
Ижтимоий рекламали ахборот соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, энергия ресурсларини сақлаб қолиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, маънавият ва маърифат масалаларига доир ахборот, шунингдек нотижорат йўсиндаги бошқа ахборотдир. Шахсларнинг ижтимоий рекламали ахборотни текинга тайёрлаш ва тарқатишга доир фаолияти, ўз мол-мулкини
Тўлдирилмоқда
Реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий йиллик ҳажмининг |
19-модда. Ижтимоий реклама
Ижтимоий реклама берувчи сифатида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.
Шахсларнинг ижтимоий рекламали ахборотни текинга тайёрлаш ва тарқатишга доир фаолияти, ўз мол-мулкини Ижтимоий рекламада аниқ бир товар маркаси (модели, артикули), товар белгилари, ишлаб чиқарувчининг хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда бошқа шахсийлаштириш воситалари тўғрисидаги эслатмаларга, шунингдек, очиқ ёки ёпиқ тарзда бевосита ва билвосита фойда (даромад) олиш мақсадларига интилишга йўл қўйилмайди. Радио ва телевидение дастурларида тарқатилган ижтимоий рекламаларда ҳомийларнинг эслатмаси 3 сониядан ошмаслиги ва бундай эслатмага экран майдонининг (эшиттириш вақтининг) 7 фоизидан кўп бўлмаган ҳажми ажратилиши, ижтимоий реклама бошқа воситалар орқали тарқатилганда реклама майдонининг камида 5 фоизини ташкил этиши лозим. Ушбу чекловлар мураккаб ҳаёт ҳолатларида ёки даволанишга муҳтож бўлиб, уларга хайрия ёрдами зарур бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди. Реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий йиллик ҳажмининг |
Амалиёт ва Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Қозоғистон қонунчилик тажрибасини ўрганиш асосида ижтимоий рекламани амалга оширишда ундан тижорат реклама сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида ушбу моддага тегишли қўшимча ва ўзгартириш киритилмоқда. Ижтимоий реклама тушунчаси
Амалиётдан келиб чиққан ҳолда ижтимоий рекламадан тижорат мақсадларидан фойдаланишга йўл қўймаслик учун киритилмоқда. Ижтимоий рекламада ҳомийлар иштирок этганда, улар тўғрисида ахборот беришга оид чеклов киритилмоқда.
Радио ва телевидение дастурларида тарқатилган ижтимоий рекламаларда ҳомийлар эслатмасининг вақти ва ҳажми умумий реклама вақти ва ҳажмига нисбатан фоиз кўрсаткичида берилиши Россия Федерацияси ва Қозоғистон республикасининг амалиётидан келиб чиққан ҳолда белгиланган.
|
Тўлдирилмоқда |
20-модда. Электрон тижоратда маҳсулот рекламаси
Электрон тижоратда маҳсулот рекламаси қуйидагилар тўғрисида зарур маълумотларни тақдим этиш орқали амалга оширилади: юридик шахснинг номи, жойлашган манзили, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва идентификация рақами; жисмоний шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси идентификация рақами, алоқа маълумотлари (телефон, факс, электрон почта манзили).
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон ва 2020 йил 19 майдаги Шу муносабат билан, Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1024, 2001 йил 6 апрель) кўрсатиб ўтилган тегишли нормалар Қонуннинг янги таҳририга ўтказилмоқда. |
Тўлдирилмоқда
|
21-модда. Огоҳлантиришлар ва маълумотларга бўлган умумий талаблар
Айрим маҳсулотлар рекламаси огоҳлантириш ва қўшимча ахборотларни илова қилиш билан биргаликда берилиши мумкин. Огоҳлантириш ва қўшимча ахборотларни тақдим этиш: матн шаклида: реклама майдонининг пастки қисмида горизонтал ҳолатда жойлашган; фонга нисбатан аниқ гаммага эга бўлган; экраннинг (реклама майдонининг) камида 10 фоизини эгаллаган; рекламанинг давомийлигидан кам бўлмаган; аудио форматда эса, рекламанинг бошланиши ёки охирида 3 сониядан кам бўлмаган ҳолда бўлиши керак. |
Айрим маҳсулотлар рекламаси тегишли огоҳлантириш ва қўшимча ахборотларни илова қилган ҳолда амалга оширилиши муносабати билан, уларга қўйилган талаблар алоҳида моддада келтирилмоқда. |
Тўлдирилмоқда |
5-боб. Айрим турдаги реклама воситаларининг хусусиятлари |
Боб билан тўлдирилмоқда. |
17-модда. Телевидение ва радиодаги реклама
Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув (эшиттириш) вақти кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.
Тўлдирилмоқда
45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ
Тўлдирилмоқда
10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.
Тўлдирилмоқда
Давлат анжуманлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган (эшиттирилаётган) пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш (эшиттириш) тақиқланади. Болалар даврасига (ўн тўрт ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда (эшиттиришларда) реклама тақиқланади. Бу тақиқ ижтимоий рекламали ахборотга татбиқ этилмайди. Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.
Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно.
Тўлдирилмоқда
Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас. Телевидение ва радио ходимларига ахборот ниқоби остида реклама билан шуғулланиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитларини, жойлашган манзилини, телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
22-модда. Телевидениеда реклама
Теле-, видео-, кинохроникали дастурлар (шу жумладан, телемаркетлар) давомида тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги ҳамда теледастурни реклама билан (шу жумладан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) бўлиш телевизион дастур вақтининг бир соати давомида 15 фоиздан, бир суткалик эфир вақтининг 10 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу талаб ихтисослаштирилган реклама каналларига татбиқ этилмайди. Теле-, видео-, кинохроникали дастурларни реклама билан (шу жумладан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) ажратиш вақти (давомийлиги) 3 дақиқадан ошмаслиги лозим. 30 дақиқагача давом этадиган 30 дақиқадан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар бошлангандан сўнг реклама жойлаштириш учун фақат ҳар Муаллифлик ҳуқуқи эгасини оммавий намойиш қилиш, улар тўғрисида эфирда хабар бериш, омма эътиборига етказиш ва муаллифлик ҳуқуқи бошқа зарурий усулларидан фойдаланиш учун уларнинг ёзма розилиги олиниши лозим. Давомийлиги 15 дақиқадан кам бўлган теледастурларни реклама билан бўлиш Жонли эфирда ёки хориж каналларининг спорт мусобақалари трансляцияларини (шу жумладан, спорт ўйинлари, мусобақалар, жанглар, пойгалар) реклама билан, хусусан, ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламалари билан бўлишга фақат жонли эфир ёки спорт мусобақалари танаффусларида ёки улар тўхтатилганда йўл қўйилиши мумкин. Қуйидагилар тақиқланади: давлат тадбирлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш;
болалар телевизион дастурларида вояга етмаганлар сотиб олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотлар рекламасини тарқатиш. Ушбу тақиқ ижтимоий реклама учун татбиқ қилинмайди; реклама ва унинг анонси, шу жумладан, теледастурлар анонси товушининг баландлигини реклама ва унинг анонси узиб қўйилган теледастур ва телекўрсатув товушига нисбатан баландроқ қилиш; телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш;
битта реклама блокида ва (ёки) реклама анонсида айнан бир маҳсулотнинг рекламасини такроран жойлаштириш; реклама учун ажратилган вақтдан, шунингдек, реклама ҳуқуқи асосида
Чиқариб ташланмоқда
Телевидение ходимларига ахборот ниқоби остида реклама қилиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқарувчининг тафсилотларини, манзилини, алоқа телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.
Ретрансляция қилинадиган хорижий каналларда Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган хорижий рекламага йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари талаблари қуйидагиларга амал қилмайди: тегишли телеканалда трансляция қилинаётган телекўрсатувлар тўғрисидаги теледастурларда жойлаштириладиган ахборот; телевизион дастурнинг логотипи ва телевизион дастур ҳақида маълумот. |
Қонун лойиҳасида телевидение ва радиодаги рекламага қўйилган талаблар алоҳида моддаларга ажратилмоқда. Амалиётда телевидениеда рекламага ажратилган вақт кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги кераклиги талаби кўплаб тушунмовчиликларни келтириб чиқарган ҳамда турлича талқин қилиб келинган. Шунингдек, реклама блокларида жойлаштирилган рекламалар давомийлиги аниқ чегараланмаган. Ёки, жонли эфир ёки хорижий каналларнинг спорт мусобақалари тўғридан-тўғри олиб кўрсатилишида реклама учун узиб ёки тўхтатиб қўйиш, трансляция қилинган хорижий телевидениеларда берилаётган рекламалар миллий реклама қонунчилигига мос келмаслиги ҳолатлари мавжуд. |
17-модда. Телевидение ва радиодаги реклама
Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув (эшиттириш) вақти кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.
Тўлдирилмоқда
45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ
Тўлдирилмоқда
Давлат анжуманлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган (эшиттирилаётган) пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш (эшиттириш) тақиқланади. Болалар даврасига (ўн тўрт ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда (эшиттиришларда) реклама тақиқланади. Бу тақиқ ижтимоий рекламали ахборотга татбиқ этилмайди. Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.
Тўлдирилмоқда
Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно. Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас. Телевидение ва радио ходимларига ахборот ниқоби остида реклама билан шуғулланиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитларини, жойлашган манзилини, телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.
Тўлдирилмоқда |
23-модда. Радиода реклама
Радиода тарқатиладиган рекламанинг умумий давомийлиги ҳамда радиодастурни реклама билан (шу жумладан ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламаси билан) бўлиш эшиттиришнинг бир соати давомида Ҳар бир реклама учун узиш Радио эшиттиришлар бошлангандан сўнг реклама жойлаштириш учун ҳар
Жонли эфирда ёки хорижий каналларнинг спорт мусобақалари трансляцияларини (шу жумладан, спорт ўйинлари, мусобақалар, жанглар, пойгалар) реклама билан, хусусан ҳомийлик ва ҳамкорлик рекламалари билан бўлишга фақат жонли эфир ёки спорт мусобақалари танаффусларида ёки улар тўхтатилганда йўл қўйилиши мумкин. Қуйидагилар тақиқланади: давлат тадбирлари ва маросимлари эшиттиришларини реклама жойлаштириш мақсадида тўхтатиш ёки узиб қўйиш;
болалар радиодастурларида вояга етмаганлар сотиб олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотлар рекламасини тарқатиш. Ушбу тақиқ ижтимоий реклама учун татбиқ қилинмайди; реклама ва унинг анонси, шу жумладан, радио эшиттиришлар анонси товушининг баландлигини реклама ва унинг анонси узиб қўйилган эшиттириш товушига нисбатан баландроқ қилиш; битта реклама блокида ва (ёки) реклама анонсида айнан бир маҳсулотнинг рекламасини такроран жойлаштириш.
Чиқариб ташланмоқда
Радио бошловчиларига ахборот ниқоби остида реклама қилиши, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчиси тафсилотларини, манзилини, алоқа телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини таъкидлаш тақиқланади. Ретрансляция қилинадиган хорижий радиоканалларда Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган хорижий рекламага йўл қўйилмайди. |
Қонун лойиҳасида телевидение ва радиодаги рекламага қўйилган талаблар алоҳида моддаларга ажратилмоқда. Амалиётда радиода рекламага ажратилган вақт кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги кераклиги талаби кўплаб тушунмовчиликларни келтириб чиқарган ҳамда турлича талқин қилиб келинган. Шунингдек, реклама блокларида жойлаштирилган рекламалар давомийлиги аниқ чегараланмаган. Жонли эфир ёки хорижий каналларнинг спорт мусобақалари тўғридан-тўғри олиб кўрсатилишида реклама учун узиб ёки тўхтатиб қўйиш ҳолатлари мавжуд. |
18-модда. Босма оммавий ахборот воситаларидаги реклама
Босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми, мавзусини шу оммавий ахборот воситаларининг ўзлари мустақил белгилайди. Обуна бўйича тарқатиладиган босма воситалар обуна шартларида нашрнинг умумий ҳажмидаги реклама миқдорини кўрсатишлари шарт. Реклама йўсинидаги хабарлар ва материалларни бериб боришга ихтисослашмаган даврий босма нашрларда реклама даврий нашр бир сони ҳажмининг 40 фоизидан ошиб кетмаслиги шарт, қолган реклама бепул илова тарзида берилиши керак.
Тўлдирилмоқда |
24-модда. Босма оммавий ахборот воситаларида реклама
Босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми даврий нашр бир сони ҳажмининг 20 фоизидан ошиб кетмаслиги шарт. Ушбу талаб фақат рекламага ихтисослаштирилган босма оммавий ахборот воситаларига тааллуқли эмас.
Чиқариб ташланмоқда
Босма оммавий ахборот воситалари ходимларига ахборот ниқоби остида реклама қилиш мақсадида маҳсулот сотувчисининг тафсилотларини, манзилини, алоқа телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади. |
Амалиётдан келиб чиққан ҳолда босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми ва таркибига қўшимча аниқлик киритилмоқда. |
19-модда. Телефон ва ҳужжатли электр алоқадан фойдаланиладиган тарздаги реклама
Телекс ва факсимиль алоқа ёрдамида реклама қилишга, агар олувчининг махсус сўрови бўлмаса, бир манзилга бир варақдан ортиқ бўлмаган ҳажмда бир марта жўнатишга йўл қўйилади.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Маҳаллий, шаҳарлараро ёки халқаро телефон алоқасидан фойдаланилган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар рекламаси реклама воситаларида тарқатилган тақдирда қуйидаги аниқ ахборотлардан таркиб топган бўлиши керак:
хизматнинг пулли ёки текин йўсинда эканлиги ҳамда унинг қиймати тўғрисидаги ахборот; таклиф этилган хизматнинг мазмуни тўғрисидаги ахборот; хизмат истеъмолчилари доирасига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳамда хизматнинг ишлаб чиқарувчиси томонидан белгиланган — ёшга доир ва бошқа чеклашлар тўғрисидаги ахборот; телефон алоқа каналидан пулли фойдаланиш ва тегишли минтақада хизматдан 1 минут фойдаланишнинг қиймати тўғрисидаги ахборот. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ахборот реклама хизматини тақдим этиш учун фойдаланиладиган телефон рақами терилган шрифт ҳажмининг камида ярмига тенг ҳажмдаги шрифт билан босилиши шарт. Ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, ёнғиндан сақлаш ва шу каби хизматларнинг бепул хизмат кўрсатадиган телефон рақамларидан реклама тарқатиш учун фойдаланиш тақиқланади. |
25-модда. Телекоммуникация тармоқлари орқали реклама
Телекс ва факсимиль алоқа ёрдамида реклама қилишга, агар олувчининг махсус сўрови бўлмаса, бир манзилга бир варақдан ортиқ бўлмаган ҳажмда бир марта жўнатишга йўл қўйилади. Телекоммуникация тармоқлари, Маълумотли телефон хизматида, реклама фақат сўралган маълумот берилгандан кейин тақдим этилиши керак. Реклама тарқатилганда, реклама тақдим этиш вақти хизмат нархини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Маҳаллий, шаҳарлараро ёки халқаро телефон алоқасидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган реклама хизматлари, уни реклама воситаларида жойлаштиришда аниқ маълумотларни, шу жумладан қуйидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак: хизмат пуллик ёки бепул эканлиги ва унинг қиймати тўғрисида;
таклиф этилаётган хизматнинг мазмуни тўғрисида; истеъмолчилар доирасига нисбатан қонунда ва ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ёшга доир ва бошқа чекловларни;
телефон каналидан пуллик фойдаланиш ва тегишли ҳудудда хизматларни олиш учун ундан фойдаланишнинг 1 дақиқаси нархи тўғрисида. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган маълумотлар реклама хизматини кўрсатишда фойдаланиладиган телефон рақамини теришда ишлатиладиган шрифтнинг камида ярми ўлчамида ёзилиши керак.
Реклама тарқатишда фавқулодда тезкор хизматлар рақамларидан (ўт ўчириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, тез тиббий ёрдам, газ тармоғининг фавқулодда хизматлари ва бошқалар) фойдаланиш тақиқланади. |
Модданинг номланиши “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунда келтирилган тушунчадан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилмоқда. Телекоммуникация тармоқлари орқали рекламани жойлаштиришда ёки рекламали СМС хабарлари юборишда абонентнинг олдиндан розилиги олингандан сўнг амалга оширилишини жорий қилиш таклиф этилмоқда.
Хизмат кўрсатувчи истеъмолчига хизматлар тўғрисида зарур ва ишончли ахборотни тақдим этгандан сўнг унинг хоҳишига кўра рекламани тақдим этиши мумкинлиги киритилмоқда. |
20-модда. Ташқи реклама
Ташқи рекламага алоҳида махсус конструкцияларда, тахталавҳаларда, экранларда, биноларда, иншоотларда, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянчлари ва ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама киради. Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида белгиланади.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Муайян шахс эгаллаб турган бинонинг ташқи томонида, бинога кириш жойида шу шахс тўғрисида жойлаштирилган ёки мазкур шахснинг маҳсулоти ҳақида шу бино витринасидаги ахборот (пешлавҳа) реклама деб ҳисобланмайди ва бунинг учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсатини олиш талаб этилмайди.
Тўлдирилмоқда
Ташқи рекламани кўча ёриткичларининг таянчларида ҳамда кўча ва йўллар қатнов қисми узра жойлаштириш хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда ва йўл белгилари, светофорлар, чорраҳалар, пиёдаларнинг ўтиш жойлари, умум фойдаланишдаги транспорт воситалари бекатларини тўсиб қўймаган ҳолда, шунингдек бундай реклама йўл белгилари тасвирини такрорланмаган (ёки айнан тақлид қилмаган) тақдирда амалга оширилади. Табиатни муҳофаза қилиш объектлари доирасида ташқи рекламани жойлаштиришга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки тегишли давлат бошқарув органларининг ваколат доирасида улар билан келишилган ҳолда рухсат берилади. Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади.
Тўлдирилмоқда |
26-модда. Ташқи реклама ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш
Чиқариб ташланмоқда
Рекламани ерда, бино, иншоот, иморатларнинг ташқи деворлари, томларида ва бино, иншоот, иморатларнинг бошқа таркибий элементларида, шунингдек, жамоат транспорти бекатлари ва бошқа ҳудуд ташқи инфратузилма объектларида жойлаштирилган шит, стендлар, электрон экран ва бошқа стационар ҳудудий жойлашувлардан фойдаланган ҳолда жойлаштириш ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгалари томонидан амалга оширилади. Ер участкалари, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини бериш ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон ким ошди савдолари асосида амалга оширилади. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади. Ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи 10 йил, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йил муддатга берилади. Хусусийлаштирилган ер участкаларида, шунингдек, хусусий бино ва иншоотларда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини тақдим этиш тартиби ва шартлари томонларнинг келишуви билан белгиланади. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ва ундан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган реклама жойининг паспорти асос ҳисобланади. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари): техник регламент талабларига жавоб бериши; фақат рекламани тарқатиш мақсадида фойдаланилиши лозим. Муайян шахс эгаллаб турган бинонинг ташқи томонида, бинога кириш жойида фақат шу шахс тўғрисида жойлаштирилган ахборот (пешлавҳа) реклама деб ҳисобланмайди.
Ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғим олинади, унинг миқдори маҳаллий ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида ўрнатиш тақиқланади, айланма ҳаракатланишли чорраҳалардаги хавфсизлик оролчалари бундан мустасно.
Чиқариб ташланмоқда
Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларига, йўл белгилари ва светофорларга, уларнинг устунларига ёки ҳаракатни тартибга солиш учун мўлжалланган ҳар қандай бошқа қурилмаларга, шунингдек, яшил майдончаларни ва туташ ҳудуд ободонлаштириш элементларини бузиш орқали жойлаштириш тақиқланади. Белгиланган тартибда ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси) олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгасининг уни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлари тўлиқ қопланганидан кейин йўл қўйилади. |
Хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Украина, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон) қонунчилик амалиётига асосланиб, ушбу модда номи ва мазмуни янги таҳрирда баён этилмоқда. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-сонли ва 2020 йил 20 февралдаги |
Тўлдирилмоқда |
27-модда. Ички реклама
Ички рекламани жойлаштиришда фақат реклама жойлашган жой эгаси ёки унинг ваколатли шахси билан келишилади. Ички рекламани давлат органлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари, мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари биноларида ва ихтисослаштирилган умум таълим муассасаларида жойлаштириш тақиқланади, ижтимоий реклама ҳамда пуллик хизматлар кўрсатадиган объектлар бундан мустасно. |
Хорижий давлатларнинг (Россия, Қозоғистон) қонунчилик амалиётидан келиб чиқиб, ички реклама бўйича алоҳида модда жорий қилинмоқда. Ушбу моддада ички рекламани жойлаштиришга оид янги нормалар акс эттирилган. |
21-модда. Транспортдаги ва почта жўнатмаларидаги реклама
Реклама транспорт воситаларида, шу жумладан метрополитенда фақат уларнинг эгалари ёки мулкдорлари билан келишилган ҳолда ҳамда хавфсизлик талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.
Рекламани умум фойдаланишдаги транспорт воситаларида, метрополитен бекатларида, вокзалларда, портлар ва аэропортларда йўловчиларга хабар берувчи овозли тармоқлар орқали тарқатиш тақиқланади, ижтимоий рекламали ахборот бундан мустасно. Рекламани почта жўнатмалари орқали тарқатиш белгиланган тартибда шартнома асосида амалга оширилади. |
28-модда. Транспортдаги реклама
Транспорт воситаларида, шу жумладан метрополитенда рекламани жойлаштириш йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда транспорт воситалари эгалари ва транспорт воситаларига бошқа мулкий ҳуқуқларга эга бўлган шахслар билан, агар қонунда ва шартномада ушбу мулкка ва мулкий ҳуқуқларга эга бўлган шахсларга нисбатан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. Транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда овозли реклама тарқатишга, шунингдек, тарқатиладиган рекламани транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда овозли ҳамроҳлигига йўл қўйилмайди.
Чиқариб ташланмоқда |
Амалиётдан ва хорижий давлатлар (Россия, Қозоғистон) қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, транспортда рекламани жойлаштиришга оид талаблар кенгайтирилмоқда. |
|
6-боб. Алоҳида турдаги маҳсулотлар рекламасининг хусусиятлари |
Боб билан тўлдирилмоқда. |
22-модда. Дори воситалари, косметика ва маиший кимё воситалари рекламаси
Дори воситалари рекламасида қуйидагилар бўлиши шарт: дори воситасининг тўлиқ номи (шу жумладан халқаро фармакологик номи) ва ишлаб чиқарувчисининг номи; дори воситасидан фойдаланиш ёки уни қўллаш ҳақидаги ахборот. Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади: фақат шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситалари; таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалари бўлган дори воситалари; Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланишга рухсат берилмаган дори воситалари. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсатисиз вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга йўл қўйилмайди. Қўлланиши ва реализация қилиниши юзасидан тегишли давлат органлари махсус рухсатнома бермай туриб косметика воситалари, маиший кимё, озиқ-овқат маҳсулотлари, витаминли ва биологик жиҳатдан таъсирчан озиқ-овқат қўшимчаларини реклама қилиш тақиқланади. Ушбу модданинг қоидалари тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган рекламага татбиқ этилмайди. Тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
29-модда. Дори воситалари рекламаси
Чиқариб ташланмоқда
Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади: фақат рецепт бўйича тарқатиладиган; таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалар мавжуд бўлган; кучли таъсирга эга бўлган; Ўзбекистон Республикасида тиббий фойдаланиш учун рухсат этилмаган; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтмаган. Дори воситалари рекламасида қуйидагилар тақиқланади: реклама қилинаётган дори воситасининг нархи ёки нарх сиёсати тўғрисида бирор-бир эслатмадан фойдаланиш ёки ушбу дори воситасини қулай нархда эканлиги тўғрисида таассурот қолдириш; таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахслар иштирокидан фойдаланиш; олимлар, таниқли шахслар ёки тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, бошқа шахсларнинг дори воситаларининг таъсири ҳақидаги миннатдорчилик, тавсиялар ва эътирофларидан фойдаланиш; касаллик (жароҳат) ва (ёки) дори воситаларининг инсон танасига таъсирида юз берадиган ўзгаришлар тўғрисидаги видеотасма, тасвирлар ва визуал намойишлардан фойдаланиш; улардан фойдаланиш ёки истеъмол қилиш жараёнларини тасвирлаш; дори воситаларини ҳаддан зиёд ва нотўғри ишлатилишга ундаш; истеъмол қилишга ёки боғланиб қолишга мойиллик уйғотиш ва суиистеъмол қилиш объекти сифатида тасвирлаш; шифокорнинг маслаҳати ёки жарроҳлик аралашувисиз мустақил даволанишни таклиф этиш (таъкидлаш); дори воситаларини муваффақиятли қўлланилганлиги тўғрисидаги аниқ ҳолатларга асосланиш. Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларини реклама қилишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди: ножўя таъсирлар даражаси бўйича дори воситасини ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этишга; препаратнинг таркиби, келиб чиқиши, янгилиги ёки патентланганлиги тўғрисида нотўғри тушунча ҳосил қилишга; ишлаб чиқарувчи корхоналарининг обрўсига, истеъмолчиларнинг дори воситаларига бўлган ишончига путур етказишга; фақат болалар учун мўлжалланган ёки асосан болалар учун мўлжалланган материаллардан ташкил топишига; ушбу дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлиги унинг табиий келиб чиқишига боғлиқ деб таъкидлашга; дори воситаси биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари, косметик воситалар ёки гигиена воситалари эканлигини таъкидлашга; реклама самарадорлигини ошириш учун бошқа дорилар билан нотўғри таққослашга; ушбу дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисида таъкидлашга; дори воситасини қабул қилмаслик инсон саломатлигининг ёмонлашишига олиб келишини сингдиришга. Шифокор рецептисиз бериладиган дори воситалари рекламасида қуйидагилар бўлиши керак: препаратнинг тўлиқ (шу жумладан, халқаро патентланмаган) номи ва ишлаб чиқарувчининг номи; ҳар бир ҳолатда дори воситаларини қўллаш ва фойдаланишда ножўя таъсирлар мавжудлиги, фойдаланиш бўйича қўлланма билан танишиш ёки мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш. Истеъмолчилар ўртасида дори воситалари ёрдамида рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш тақиқланади. Рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини реклама қилиш фақат дориларни буюриш ва тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар ўртасида ўтказилиши мумкин ва ихтисослашган нашрларда, тиббиёт ёки фармацевтика илмига бағишланган конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларда рухсат этилади. Тиббиёт ходимлари ва муассасалари учун мўлжалланган дори воситаларининг рекламаси дори воситалари тўғрисидаги илмий маълумотлар рўйхатига тўлиқ мос келиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак; фаол модданинг номи; ҳар бир доза учун фаол модданинг миқдори (ишлаб чиқариш шакли); ножўя ҳолатлар ва асосий кутилмаган реакциялар; ножўя таъсири ва қачон ушбу дори воситасидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида маълумот; бошқа дорилар билан биргаликдаги таъсири; тегишли илмий манбаларга, шунингдек, қўшимча маълумот олиш имконияти ва манбасига ҳавола; ушбу реклама истеъмолчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ходимлар эканлиги тўғрисидаги маълумотлар. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон ва 2020 йил 19 майдаги Шу муносабат билан, Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1024, 2001 йил 6 апрель) кўрсатиб ўтилган тегишли нормалар қонуннинг янги таҳририга ўтказилмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мустақил равишда харид қилиниб, истеъмол қилинган дори-дармонлар ўлим даражаси бўйича жароҳатлар, қон айланиш тизими касалликлари, онкологик ва пулмонологик касалликлардан кейин бешинчи ўринни эгаллайди. Бунга эса, оммавий ахборот воситалари орқали дори-дармон воситаларини ортиқча реклама реклама қилиниши ҳам сабаб бўлади. Хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Украина, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон) қонунчилик амалиётидан келиб чиққан ҳолда ушбу модда қўшимча нормалар билан тўлдирилмоқда. |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
30-модда. Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари маҳсулотлари рекламаси
Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчаси рекламасида қуйидагиларга йўл қўйилмайди: улар дори воситаси, даволаш ва (ёки) доривор хусусиятларга эга деган маълумот бериш ёки таассуротни яратиш; одамларни даволайдиган, улардан фойдаланиш натижасида уларнинг аҳволини яхшилайдиган аниқ ҳолатларга ҳаволалар берилиш; улардан фойдаланганликлари учун жисмоний шахслар (фойдаланувчилар) томонидан миннатдорчилик изҳор этиш; соғлом овқатланишдан бош тортишга ундаш; тадқиқотлар ўтказиш, давлат рўйхатига олиш, шунингдек, бошқа тадқиқотлар натижаларидан уларни ишлатилиши учун тўғридан-тўғри тавсия шаклида фойдаланиш тўғрисидаги далилларга мурожаат қилиш орқали уларнинг афзалликлари тўғрисида таассурот қолдириш; болалар тасвиридан фойдаланиш. Болалар учун мўлжалланган реклама бундан мустасно. Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчаларни рекламаси ҳар бир ҳолатда реклама қилиш объекти дори воситаси эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантиришлар билан бирга бўлиши лозим. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон ва 2020 йил 19 майдаги Шу муносабат билан, Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1024, 2001 йил 6 апрель) кўрсатиб ўтилган тегишли нормалар Қонуннинг янги таҳририга ўтказилмоқда. Амалиётда биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари рекламани жойлаштириш билан боғлиқ қонунбузилишлар, уларнинг рекламаси орқали истеъмолчиларни алдаш ва чалғитиш ҳолатлари мавжуд. |
Тўлдирилмоқда |
31-модда. Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси
Гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади. |
“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида“ги Қонунга асосан гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди. |
22-1-модда. Энергетик ичимликлар рекламаси
Энергетик ичимликлар рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак. Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.
Қуйидагилар тақиқланади: соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
Тўлдирилмоқда
реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;
Тўлдирилмоқда
асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш; асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.
Тўлдирилмоқда |
32-модда. Энергетик ичимликлар рекламаси
Энергетик ичимликлар рекламасида, ҳар бир ҳолатда, бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек, бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак. Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини, спорт ютуғига эришган шахсларни, уларни расмларини намойиш қилмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак. Қуйидагилар тақиқланади: телевидение ва радиода, шунингдек савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ҳамда ички реклама воситаларида соат 7-00 дан 23-00 гача бўлган вақтда энергетик ичимликларни реклама қилиш; ташқи реклама объектлари (конструкциялари) орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ўртасида реклама сифатида энергетик ичимликлар намуналарини бепул тарқатиш;
энергетик ичимликлар рекламасини вояга етмаганларга қаратиш; асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш; асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш; энергетик ичимликлар ёрдамида рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш. |
Амалиёт ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида энергетик ичимликлар рекламасига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. |
23-модда. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси
Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади, шу жумладан:
Тўлдирилмоқда
тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини текин тарқатиш; тамаки, тамаки маҳсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш; тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқа шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг тасвирлари, номларини ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш тақиқланади.
Тўлдирилмоқда |
33-модда. Алкоголь маҳсулотлари рекламаси
Ҳар қандай қувватдаги алкоголь маҳсулотлари рекламасига йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллардаги рекламаси бундан мустасно. Алкоголь маҳсулотларини реализация қилишни қуйидагилар орқали рағбатлантириш тақиқланади: алкоголь маҳсулотлари намуналарини бепул тарқатиш; алкоголь маҳсулотлари номи, товар белгиси ёки тасвиридан фойдаланилган ҳолда тадбирларга ҳомийлик қилиш;
алкоголь маҳсулотларининг номи, товар белгиси ёки тасвиридан фойдаланилган, шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болалар ассортиментининг бошқа товарларига тақлид қилувчи алкоголь маҳсулотларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш ва сотиш;
Чиқариб ташланмоқда
рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш. Алкоголь маҳсулотлардан бошқа ҳар қандай маҳсулотларни реклама қилишда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек, ушбу жараён ижтимоий ва спорт ютуқларига эришиш ёки реклама истеъмолчиларининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун муҳим деган таассуротни уйғотишга йўл қўйилмайди. |
Қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари рекламасига қўйилган талаблар алоҳида моддаларга ажратилмоқда. Хорижий давлатларнинг (Россия, Беларусь, Украина, Молдова, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон) қонунчилик тажрибасини ўрганиш асосида тамаки ва алкоголь маҳсулотлари рекламасини алоҳида моддаларга ажратилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПФ-3573-сон Фармони, 2020 йил |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
34-модда. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини реклама қилиш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари рекламасига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: меҳмонхоналарда, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари савдо залининг ички қисмида ҳамда маҳсулотларни намойиш ва татиб кўриш (дегустация қилиш) жойларида; ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини кўрсатган ҳолда кўпикланадиган ва табиий вино ишлаб чиқарувчи ҳамда реализация қилувчи савдо ташкилотларининг расмий веб-сайтларида; темир йўл ва ҳаво транспорти воситаларида; телевидение ва радиода маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 га қадар. Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари: рекламаси бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари ҳақида жами реклама майдони ва давомийлигининг камида 10 фоизини ташкил қилувчи огоҳлантириш ҳамда уларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот билан қўшиб олиб борилиши; рекламаси бундай ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этишдан иборат бўлмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спорт ютуғига эришиш учун ёки инсонларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга, деган таассурот уйғотмаслиги; рекламаси инсонда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлардан иборат бўлмаслиги; рекламасида инсон қиёфасидан фойдаланилмаслиги; иштирокида рағбатлантирувчи акция, танлов, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбир ўтказилмаслиги; номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланган ҳолда маданий-кўнгилочар ва оммавий спорт тадбирларига ҳомийлик қилмаслик керак. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПФ-3573-сон Фармони, 2020 йил
|
23-модда. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси
Тўлдирилмоқда
Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади, шу жумладан:
Тўлдирилмоқда
тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини текин тарқатиш;
тамаки, тамаки маҳсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш; тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқа шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг тасвирлари, номларини ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш тақиқланади.
Тўлдирилмоқда
|
35-модда. Тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситаларни реклама қилиш
Тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситалари реклама қилинишига йўл қўйилмайди. Тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситаларни сотишни қуйидаги йўллар орқали рағбатлантиришга йўл қўйилмайди:
тамаки маҳсулотларининг намуналари, чилим, электрон сигареталар ва чекишда фойдаланиш учун мўлжалланган воситаларни бепул тарқатиш; тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталарнинг номи, савдо белгиси ёки тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш; тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталарнинг номи, савдо белгисидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болалар ассортиментининг бошқа товарларига ўхшаш маҳсулотларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш ва сотиш; фасад, кириш (чиқиш), витриналар ва савдо объектларининг бошқа жойларида тамаки маҳсулотлари, чилим ва электрон сигареталар тўғрисида тасвирлар, номлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш;
рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш. Бошқа маҳсулотларни реклама қилишда чекиш жараёнини намойиш этишга, шунингдек, ушбу жараён ижтимоий ва спорт ютуқларига эришиш ёки реклама истеъмолчиларининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун муҳим деган таассуротни яратишга йўл қўйилмайди. |
Қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари рекламасига қўйилган талаблар алоҳида моддаларга ажратилмоқда. Амалиёт ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси асосида тамаки маҳсулотлари, чилим, электрон сигареталар ва чекиш учун аксессуарларнинг рекламаси алоҳида модда сифатида киритилди. Шунингдек, тамаки маҳсулотлари ва уни истеъмол қилишга ёрдамчи ҳар қандай маҳсулот рекламаси чеклаш, уларга қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
36-модда. Никотинли маҳсулотларини реклама қилиш
Никотинли маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди. Никотинли маҳсулотларни сотишни қуйидагилар орқали рағбатлантириш тақиқланади: никотинли маҳсулотлар намуналарини, хусусан сақич, пластирь, сўрғичлар, бурун спрейлари, ингалятор, оғизда эрийдиган плёнкалар намуналарини бепул тарқатиш; никотинли маҳсулотлар номи, савдо маркаси ёки тасвиридан фойдаланилган тадбирларга ҳомийлик қилиш; никотинни ўз ичига олган маҳсулотларнинг номи, савдо маркаси, шунингдек, болалар ўйинчоқлари, ширинликлар ёки болалар ассортиментининг бошқа товарларига ўхшаш маҳсулотларни (футболкалар, бош кийимлари, ўйинлар ва бошқалар) тарқатиш ва сотиш; фасад, кириш (чиқиш), витриналар ва савдо объектларининг бошқа жойларида никотинли маҳсулотлар тўғрисидаги тасвирлар, номлар ва бошқа маълумотларни жойлаштириш; рағбатлантирувчи тадбирлар (акциялар) ўтказиш. |
Амалиёт ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси асосида таркибида никотин бўлган маҳсулотлар рекламаси алоҳида модда сифатида киритилди. Шунингдек, ҳар қандай усулда ва воситалар ёрдами никотинли маҳсулот рекламасини чеклаш назарда тутилмоқда, уларга қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. |
24-модда. Қурол-яроғ рекламаси
Тўлдирилмоқда
Қурол-яроғни реклама қилиш фақат махсус нашрларда, шунингдек бевосита овчилик қуролларини реализация қилувчи савдо ташкилотларининг биноларида ёки тегишли кўргазмаларда (тадбирларда) амалга оширилади.
Тўлдирилмоқда |
37-модда. Пиротехника воситалари, қуроллар ва ҳарбий буюмларни реклама қилиш
Пиротехника воситалари, барча турдаги қуроллар ва ҳарбий буюмлар, уларнинг таркибий қисмларини, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва мосламалар, жиҳозларни реклама қилиш тақиқланади. Ов ва спорт қуролларини реклама қилиш фақат ихтисослаштирилган нашрларда, шунингдек, бундай қуролларни сотадиган савдо ташкилотлари савдо залида ёки махсус кўргазмаларда (тадбирларда) амалга оширилади. Ов ва спорт қуроллари рекламасида: вояга етмаганларга қаратилмаслиги; вояга етмаганларнинг қиёфасидан фойдаланилмаслиги лозим. |
Хорижий давлатлар тажрибаси (Россия, Беларусь, Озарбайжон) ва қонунчилик амалиётидан келиб чиққан ҳолда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги 309-сонли |
25-модда. Қимматли қоғозлар ва аҳолининг маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматлар рекламаси
Қимматли қоғозларни ва аҳолининг маблағларини (банклардаги маблағларини, суғурта маблағлари ва шу кабиларни) жалб этиш билан боғлиқ хизматларни ёки шундай хизмат кўрсатаётган шахсларни реклама қилишни бундай фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқи борлигини тасдиқлайдиган тегишли лицензия бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин. Бундай хизматлар ёки шундай хизмат кўрсатувчи шахслар рекламасида кутилаётган даромадлар миқдорини, шунингдек бўлажак фойда (даромад) тўғрисидаги бошқа ахборотни маълум қилиш тақиқланади, камида бир йиллик якунларга кўра амалда тўланган фойда (даромад) бундан мустасно. Қимматли қоғозлар ва аҳолининг маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматлар рекламасига тааллуқли муносабатларни тартибга солиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Тўлдирилмоқда
|
38-модда. Қимматли қоғозлар ва аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни реклама қилиш
Аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш ёки ушбу хизматни кўрсатувчи шахс билан боғлиқ бўлган қимматли қоғозлар ва хизматларни (банк, суғурта ва лицензия (рухсатнома) талаб этиладиган бошқа фаолият турлари) реклама қилишга ушбу фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи лицензия (рухсатнома) мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.
Қимматли қоғозлар ва аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни (банк омонати бундан мустасно) ёки уларни тақдим этадиган шахсларни реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади: реклама қилинадиган хизматлар ёки қимматли қоғозларга бевосита алоқаси бўлмаган маълумотларни кўрсатиш; оддий акциялар бўйича даромад ва дивидендлар олишни кафолатлаш; кутилаётган ва истиқболдаги фойда (даромад) миқдори тўғрисида маълумотларни етказиш; эмиссияси рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек эмиссияси тўхтатилган ёки амалга ошмаган деб топилган қимматли қоғозларни реклама қилиш. Қимматли қоғозлар ва аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни (банк омонати бундан мустасно) реклама қилишда ушбу хизматлардан фойдаланиш сармоя йўқотилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилиши лозим.
|
Реклама истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида аҳолининг пул маблағларини жалб қилиш билан боғлиқ хизматларни тақдим этишга оид рекламаларга қўйилган талаблар киритилмоқда. Бунда, хизматларга алоқаси бўлмаган ҳамда даромад миқдори ва истиқболдаги фойда ҳақидаги маълумотларни кўрсатиш тақиқланмоқда. |
Тўлдирилмоқда
|
39-модда. Молиявий хизматлар рекламаси
Молиявий хизматлар рекламаси ёки улар ҳақидаги реклама тусидаги ахборот: истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган тарзда ва (ёки) истеъмолчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланишни кўзламаган ҳолда тақдим этилиши; бевосита ёки билвосита, икки хил маънода қўллаш ёки ошириб кўрсатиш воситасида истеъмолчини чалғитиши, хусусан молиявий хизматнинг шартлари юзасидан истеъмолчининг танловига таъсир ўтказмаслиги лозим. |
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) келтирилган рекламага оид асосий талаблар қонунга ўтказилмоқда. (асос: ПФ-5505, ПФ-5997) |
Тўлдирилмоқда
|
40-модда. Театр-концерт тадбирлари рекламасида фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумот
Театр-концерт тадбирларида мусиқий асарлар фонограммадан фойдаланиб ижро этиладиган ҳолати юзасидан рекламада фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги огоҳлантириш берилиши лозим. |
Театр ва концерт тадбирларида фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш қоидаларида (рўйхат рақами 1188, 2002 йил 16 ноябрь) келтирилган рекламага оид асосий талаблар қонунга ўтказилмоқда. (асос: ПФ-5505, |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
41-модда. Рағбатлантирувчи реклама акцияларини ташкил этиш ва ўтказиш
Маҳсулотларни сотиб олиш эвазига қимматбаҳо совғаларни тарқатиш ва (ёки) қимматбаҳо ютуқлар ўйналиши орқали ёки реклама истеъмолчиси томонидан акцияда қатнашиш учун бирор бир ҳаракатни амалга ошириш орқали рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказишда реклама берувчи рағбатлантирувчи реклама акцияси бошлангунига қадар оммавий ахборот воситасида акцияда қатнашиш шартларини эълон қилишга мажбур. Эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: акция ўтказилиши муддатлари кўрсатилган ҳолда тадбир қоидаси, ютуқлар номи, миқдори ҳамда ютуқ ва мукофотларни олиш тартиби, шунингдек, тадбир ўтказилиши билан боғлиқ бошқа маълумотлар; реклама берувчининг номи, манзили, алоқа маълумотлари (телефон, электрон почта манзили ва бошқалар); ташкилотчининг юридик номи, манзили, алоқа маълумотлари (телефон, электрон почта манзили ва бошқалар). Ушбу маълумотлар тарғибот кампанияси давомида ва тугаганидан кейин камида 6 ой давомида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги нашрлар омма учун очиқ бўлиши таъминланиши керак. Рағбатлантирувчи реклама акциялари маҳсулотларни бепул тарқатиш ва рақобатлашувчи турдош маҳсулотларни (ушбу Қонунда реклама қилиниши тақиқланган маҳсулотлар бундан мустасно) алмаштириш ёки хизматлар кўрсатилиши билан бирга бўлиши мумкин. Рағбатлантирувчи реклама акция доирасида қимматбаҳо совғаларни ўйналиши, қуйидаги шартлар амал қилса лотерея ҳисобланмайди: мукофот жамғармаси, шунингдек, рағбатлантирувчи реклама акциясини ташкил этиш харажатлари реклама берувчи маҳсулоти билан боғлиқ бўлмаган реклама акцияси иштирокчиларининг тўғридан-тўғри пул маблағлари эвазига ёки чипталарни сотиш ва бошқа номинал бирликлар ҳисобига шаклланмаган бўлиши; рағбатлантирувчи реклама акциясида иштирок этиш фақат реклама характерига эга ва реклама берувчи маҳсулотларининг сотилишини оширишга қаратилган бўлиши керак. Рағбатлантирувчи реклама акцияси ўтказилиши тўғрисидаги рекламада ютуқ эҳтимолини оширувчи кўрсатмалар бўлмаслиги керак. Тегишли мукофот фондисиз рағбатлантирувчи реклама акцияларини ўтказиш тақиқланади. |
Амалиёт ва хорижий (АҚШ, Австралия, Россия) тажриба таҳлили асосида рағбатлантирувчи реклама акцияларини ташкил этиш ва ўтказишга оид нормалар киритилмоқда. Бугунги кунда рағбатлантириш тадбирларини ўтказиш товарларни (хизматларни) илгари суришнинг энг самарали усулига айланмоқда. Бироқ, бундай тадбирларини ўтказиш учун кўзда тутилган талаблар истеъмолчиларнинг манфаатларини акс эттирмайди. |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
42-модда. Таркибида қанд-шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилиш
Таркибида қанд, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишда қуйидагилар тақиқланади: профессионал, спорт ёки шахсий ютуқларга эришиш ёхуд жисмоний бундай маҳсулотлар инсон саломатлиги учун зарарсиз ва (ёки) фойдали эканлигини таъкидлаш, шунингдек улардан воз кечиш оқибатларини салбий тасаввурда баён қилиш; вояга етмаганларга мурожаат қилиш; болалар, анимацион персонажлар ва болалар кўрсатувлари қаҳрамонлари образидан фойдаланиш; соғлом овқатланишдан бош тортишга ундаш. Таркибида қанд, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳудудида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида болалар учун мўлжалланган кўрсатувлардан 30 дақиқа олдин ва кейин реклама қилиш мумкин эмас. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон, 2020 йил 10 ноябрдаги Ушбу моддада назарда тутилган талаблар юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини оширишга хизмат қилади |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
|
43-модда. Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда маҳсулотни реклама қилиш
Халқ табобати маҳсулотлари рекламасида қуйидагилар тақиқланади: реклама объектларидан фойдаланиш натижасида касалликдан тузалганлик, инсон саломатлиги яхшиланганлиги ҳолатларига ҳаволалар қилиш; шифокор кўригидан ўтишнинг зарурияти мавжуд эмаслиги тўғрисида таассурот уйғотиш; реклама объектини биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчалари ёки бошқа дори воситалари ҳисобланмайдиган маҳсулот сифатида тақдим этиш; соғлом одамга реклама объектидан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида таассурот яратишга ундаш; вояга етмаганларга мурожаат қилиш; реклама объектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун олиб борилган тадқиқотларга асосланиб реклама объектининг афзалликлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш; реклама истеъмолчиси соғлиғидаги муаммолар ва (ёки) касалликлари тўғрисида таъкидлаш; реклама объекти, унинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва ножўя таъсири тўғрисида ижобий ҳолатни кафолатлаш; реклама объектининг хавфсизлиги ва (ёки) самарадорлиги унинг табиий келиб чиқиши билан кафолатланганлиги тўғрисида маълумотлар бериш. Халқ табобати маҳсулотлари рекламаси ҳар бир ҳолатда уларни ишлатишда ва фойдаланишда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги ҳамда фойдаланиш бўйича қўлланма билан танишиш ёки мутахассислардан маслаҳат олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга бўлиши керак. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3968-сонли қарори ижроси ва хорижий давлатларнинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари таҳлилига мувофиқ киритилмоқда. |
Тўлдирилмоқда |
44-модда. Лотереялар, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг рекламаси
Қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни, шу жумладан, телекоммуникация тармоқлари, интернет-провайдерлар орқали, қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил қилиш ёки ўтказишга мўлжалланган дастурларни ўтказиш юзасидан рекламаларга йўл қўйилмайди. Лотереялар рекламаси ҳар бир ҳолатда вояга етмаганларнинг қатнашиши тақиқланганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга бўлиши керак. |
Миллий қонунчиликка мувофиқ, телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерларида қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланган. Шунингдек, лотерея ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишда вояга етмаганлар иштирок этишига йўл қўйилмайди. Мазкур талабларни рекламага оид қисми мустаҳкамланмоқда. |
28-модда. Аксилреклама
Ваколатли давлат органлари реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, қонунбузар мазкур органларнинг қарорига биноан ва улар кўрсатган муддатда аксилреклама бериши шарт. Аксилреклама бериш шунингдек ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин. Аксилреклама беришни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар қонунбузар томонидан қопланади. Агар қонунбузар аксилрекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи орган белгилаган муддатда бермаса, мазкур орган қонунбузарнинг рекламасини у аксилрекламани бергунга қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахс билан шартнома тузган тарафларни бундан хабардор қилишга ҳақлидир. Аксилреклама раддия берилаётган реклама эълон қилинган айни ўша оммавий ахборот воситаларида, айни ўша муддат, макон, жой ва тартибдан фойдаланган ҳолда берилади. Аксилрекламанинг мазмуни қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган ва уни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилган тегишли давлат органи билан келишилади. Айрим ҳолларда бу органнинг қарорига биноан аксилреклама бериладиган оммавий ахборот воситаси, муддати, жойи ва тартиби ўзгартирилишига йўл қўйилиши мумкин. |
45-модда. Аксилреклама
Ваколатли орган томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, қонунбузар мазкур органнинг қарорига биноан ва у кўрсатган муддатда аксилреклама бериши шарт. Аксилреклама бериш билан боғлиқ барча харажатлар қонунбузар томонидан қопланади. Аксилреклама бериш ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин. Агар қонунбузар аксилрекламани белгиланган муддатда амалга оширмаса, ваколатли орган қонунбузарнинг рекламасини у аксилрекламани бергунга қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахс билан шартнома тузган тарафларни бундан хабардор қилишга ҳақлидир.
Аксилреклама раддия берилаётган реклама эълон қилиниши шартларидан, хусусан, айнан ўша реклама воситасидан, давомийликдан, муддат, макон, жой ва тартибдан фойдаланади. Аксилрекламанинг мазмуни қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган ва уни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли орган билан келишилади. Айрим ҳолларда ваколатли органнинг қарорига мувофиқ аксилреклама бериладиган реклама воситаси, муддати, жойи ва тартиби ўзгартирилишига йўл қўйилиши мумкин. |
Амалдаги қонунда назарда тутилган аксилрекламани амалга ошириш тартиби ва шартларига қўшимча талаблар ва аниқлаштирувчи ҳолатлар киритилмоқда. |
Тўлдирилмоқда |
7-боб. Якуний қоидалар |
Боб билан тўлдирилмоқда |
29-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади. Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади. Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади. Реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари, реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи — жисмоний шахслар нотўғри реклама берганлик, аксилреклама беришдан бош тортганлик, реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини тугатиш ҳақидаги кўрсатмани ўз вақтида бажармаганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик, реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни ваколатли давлат органига белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки атайин нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
Тўлдирилмоқда
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги реклама берувчилар, реклама тайёрловчилар ва тарқатувчиларни ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этиш мажбуриятидан озод қилмайди. |
46-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади. Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.
Чиқариб ташланмоқда
Реклама фаолияти субъектлари ҳисобланувчи юридик шахсларга қуйидаги ҳолларда ва миқдорда молиявий санкция қўлланилади: ишлаб чиқарилиши, реализация қилиниши ёки реклама қилиш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисида реклама тарқатганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари; нотўғри, ахлоқсиз, қиёсий ёки яширин реклама берганлик, шунингдек, аксилреклама беришдан бош тортганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари; энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки ва никотинли маҳсулотлар, чилим ва электрон сигареталар, пиротехника, қурол ва ҳарбий буюмлар рекламасига қўйилган талабларни, шунингдек ташқи рекламани жойлаштириш тартибини бузганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари; дори воситалари, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, шунингдек, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси ҳамда вояга етмаганлар билан боғлиқ рекламага қўйилган талабларни бузганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари. Реклама фаолияти субъектлари ҳисобланган юридик шахсларга молиявий санкцияларни қўллаш суд томонидан, уларнинг айбдорлиги тан олинган ва санкция ихтиёрий равишда тўланган тақдирда ваколатли орган томонидан амалга оширилади. Молиявий санкцияларни қўллаш реклама фаолияти субъектларини ваколатли органининг қарори ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятидан озод қилмайди. |
Амалдаги қонунга мувофиқ, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, бу эса қонунбузарлик ҳолатларини камайтиришга ва жавобгарлик нормасининг қатъийлигига хизмат қилмайди. Шу муносабат билан, айрим ҳолатларда, хусусан тақиқланган (тамаки, алкоголь, гиёҳванд, наркотик, порнографик, қурол) маҳсулотни реклама қилганлик, нотўғри реклама берганлик, дори, энергетик ичимлик рекламасига қўйилган талабларни бузганлик учун юридик шахсларга молиявий санкция қўллаш таклиф қилинмоқда.
Маъмурий жавобгарлик масаласи махсус кодексда тартибга солиниши боис чиқариб ташланмоқда.
Реклама фаолияти субъектларининг жавобгарлигини кучайтириш мақсадида уларга нисбатан молиявий санкция қўллаш таклиф этилмоқда.
|
30-модда. Низоларни ҳал этиш
Реклама тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади. |
47-модда. Низоларни ҳал этиш
Реклама фаолиятида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади. |
Қонунчилик техникасига мувофиқ, модда рақами ва таркиби мувофиқлаштирилди |
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда
Тўлдирилмоқда |
48-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин: 1) Ўзбекистон Республикасининг 2) Ўзбекистон Республикасининг 3) Ўзбекистон Республикасининг 4) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 апрелда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги ЎРҚ–150-сон Қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 5) Ўзбекистон Республикасининг 6) Ўзбекистон Республикасининг 7) Ўзбекистон Республикасининг 8) Ўзбекистон Республикасининг 9) Ўзбекистон Республикасининг 10) Ўзбекистон Республикасининг 11) Ўзбекистон Республикасининг |
Қонунчилик техникасига мувофиқ, амалдаги қонун янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонунга киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ўз кучини йўқотмоқда.
Қонунчилик техникасига мувофиқ, амалдаги қонун янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонунга киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ўз кучини йўқотмоқда.
Қонунчилик техникасига мувофиқ, амалдаги қонун янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонунга киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ўз кучини йўқотмоқда. |
Тўлдирилмоқда
|
49-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин. |
Қонунчилик техникаси ва амалиёти талабларига мувофиқ янги модда билан тўлдирилди. |
Тўлдирилмоқда
|
50-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш; давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин. |
Қонунчилик техникаси ва амалиёти талабларига мувофиқ янги модда билан тўлдирилди. |
Тўлдирилмоқда
|
51-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. |
Қонунчилик техникаси ва амалиёти талабларига мувофиқ янги модда билан тўлдирилди. |
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири |
Ф. Рахимов |
|
Юридик таъминлаш |
Д. Каландаров |