Буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён эта олган. Унинг асарлари миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган.
Бу йил буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топганига 582 йил тўлди. Ушбу сана муносабати билан Зарафшон шаҳридаги “Юлдуз” маданият уйида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир давомида фаол ёшлар Навоий асарлари қаҳрамонларини саҳнада намойиш этдилар.