Конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир
Конституция халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева Жиззах вилояти, Янгиобод туманида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан Янгиобод тумани, Шодлик МФЙ бинода мутасадди раҳбарлар, жамоат ходимлари иштирокида, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида туман тиббиёт бирлашмасида фуқаролар билан сҳбатлашилди.

Депутат М.Ўразалиева ўз нутқида бугунги кунда Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тўхталиб, Бош қомусимизга ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситилишларсиз ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга деган тушунча киритилаётгани юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш