Эҳтиёжмандларга зарур маҳсулотлар топширилди
Эҳтиёжмандларга зарур маҳсулотлар топширилди

 

Наманган вилоятининг Уйчи туманида мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сонли қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Ғанишер Жўраев, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Маҳаммаджон Ҳайдаров билан бирга ногирон шахслар истиқомад қилувчи хонадонларда бўлиб, улар эҳтиёжидан келиб чиқиб, зарур маҳсулотларни топширишди. Жумладан, Бўстон ва Исломобод МФЙларида яшовчи ногиронлиги бор икки нафар фуқарога ногиронлик аравачаси совға қилинди.

Шунингдек, 3 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 6 нафарига қўлтиқтаёқ, 10 нафарига ҳасса тақдим этилди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш