Муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида таклифлар тайёрлаш ҳамда Кенгаш фаолиятига доир масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман, шаҳар партия кенгашлари раисларининг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланиб, мазкур йўналишда муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сарвиноз Маманова,
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши масъул ходими.