Ёшлар билан учрашув
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бандихон туман кенгаши раиси И. Холматов бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди.
Учрашувда ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган йигит-қизлар учун яратилган шароит ва имкониятлар хусусида маълумотлар берилди. Хусусан, ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиб даромад манбаига эга бўлиши учун ер ажратиш йўлга қўйилгани, бу имкониятдан фойдаланиш борасида тушунча берилиб, йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.