Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бектемир туман кенгаши ва туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Шунингдек, тадбир давомида эҳтиёжманд хотин-қизлар учун дори-дармонлар бепул тарқатилди.
Тадбир якунида тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи ЎзХДП сафига қабул қилинди.
Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши