Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан НамДУ филология факультети ҳамкорлигида авлодлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларда кексаларга ҳурмат руҳини шакллантиришга қаратилган “Кекса авлод ўгитлари” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши масъуллари, Фахрийлар кенгашининг шаҳар ва туманлардаги аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, НамДУ 2-босқич талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши раиси Илҳомжон Атабаев, халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Бозорбой Ҳайдаров, Фахрийлар кенгаши раиси Абдурашид Убайдуллаев ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансуров томонидан давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 15 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти фикр-мулоҳазалар билдириш баробарида, фахрийларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини эътироф этдилар.
Шунингдек устозларнинг бой тажрибалари тадбирда иштирок этаётган ёшларга ўрнак сифатида тилга олинди ва тадбир давомида иштирокчилар “Султон Увайс Қароний” зиёратгоҳидаги мавжуд кутубхона ҳамда музей фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.