Мирзачўлда янги БПТ ташкил этилди
Мирзачўлда янги БПТ ташкил этилди

 

Бошланғич партия ташкилоти – партиянинг таянчи, негизи ҳисобланади. Сиёсий партия фаолиятининг самарадорлиги, аъзолар сонининг кўпайиши бошланғич бўғини бўлган БПТлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Мухтасар айтганда, партия учун бошланғич партия ташкилоти алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мирзачўл туман кенгаши шу боисдан жойларда маслакдошларимизни кўпайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда. “Халқ фаровонлиги йўлида” шиори остида туман молия бўлимида ўтказилган тадбир ҳам самарали тарғибот воситаси бўлди. Молия бўлимида ЎзХДП бошланғич партия ташкилот ташкил этилди. Унга молия бўлими бошлиғи Б.Бобоев раҳбар этиб сайланди.

Тадбирда партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари ҳақида яна бир бор батафсил маълумот берилиб, уларни аҳоли орасида тарғиб қилишда БПТ аъзоларига муваффақият тиланди.

ЎзХДП сафига қабул қилинган бир гуруҳ маслакдошларимизга аъзолик гувоҳномалари, партия эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш