ИНСОН УЧУН ЭНГ КАТТА СОВҒА БУ – САЛОМАТЛИКДИР
ИНСОН УЧУН ЭНГ КАТТА СОВҒА БУ – САЛОМАТЛИКДИР

ЎзХДП ташаббуси билан аёллар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда​

Ўзбекистон ХДП Қўштепа туман кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Турдихон Рустамова раҳбарлигида тумандаги хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун акция ташкил этилди. Унда юқори малакали мутахассислар, тумандаги даволаш-профилактика муассасалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирдан мақсад аёлларда учрайдиган касалликларни олдиндан аниқлаш ва уларни вақтида даволашдан иборат. Акция жараёнида она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Акциянинг дастлабки кунида партиямиз фаоллари ва шифокорлар Шомирза, Лойсон маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлишиб, 107 нафар аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказишди. Шундан 70 нафарига 6 хил турдаги бепул дори дармонлар берилди.

– Очиғини айтиш керак, уй-рўзғор юмушлари билан хотин-қизларимиз ҳар доим ҳам соғлиги учун вақт ажрата олмайди. Лекин шундай касалликлар борки, улар яширин тарзда кечиб, кейинчалик киши саломатлигига катта хавф туғдиради. Вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиш ана шу каби муаммоларнинг олдини олади, – дейди Ўзбекистон ХДП Қўштепа туман кенгаши раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Турдихон Рустамова. – Шу боис, туманда хотин-қизлар орасида тез-тез тиббий кўрик ўтказамиз.

Ушбу акция тумандаги бошқа МФЙларда яна давом этади. Шифокорлар xонадонларда бўлиб, оналар ва болалар саломатлигини текширишмоқда. Касаллик аниқланган беморларга зарур тавсия ва кўрсатмалар бериляпти. Туғиш ёшидаги аёллар ўртасида камқонликнинг олдини олиш, белгиланган туғруқ оралиқларини сақлашнинг афзаллиги xусусида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш