Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича мансабдор шахсларнинг масъулияти оширилади

 

Ёшларнинг ишсиз қолиши ёки хорижга меҳнат қилиш мақсадида чиқиб кетиши ҳолатларининг олдини олиш, уларни доимий иш ва даромад манбаига эга бўлишлари хусусида аниқ таклифлар билан чиқиш ҳамда амалий чора-тадбирлар кўриш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг мажбуриятига айланиши зарур.

Ҳозирги кунда ишсизлик, ишчи кучидан оқилона фойдаланмаслик иқтисодиётнинг асосий муаммоларидан ҳисобланади. Муаммонинг ечими ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иқтисодий ўсиш ва аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлайди. Бу борада ёшларнинг кучи ва салоҳиятидан оқилона фойдаланишни муҳим аҳамият касб этади.

Давлатимиз раҳбари раислигида 13 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларни иш билан таъминлаш, касбга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ҳосил қилиш ва бизнесларини йўлга қўйишларида қўллаб-қувватлаш, муносиб таълим олишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур шароитларни яратиш борасида мутасаддилар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

“Энг муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу – тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур йўналишларда асосий эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар аниқ белгилаб берилди.

Биринчидан, аҳолини иш билан таъминлашни ошириш ва ижтимоий таъминотини қўллаб-қувватлаш фаолиятини кучайтириш ва уларнинг меҳнат бозорида ролини ошириш;

Иккинчидан, меҳнат бозорида ишчи кучининг сифати ва ваколатларини ошириш, шу билан касбий тайёргарлик ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар ўтказиш.

Бунда «Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув-курслари ташкил этиш ҳамда субсидиялар ажратиш жараёнида бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйишга кўпроқ эътибор қаратиш зарур бўлади. Бундан ташқари, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлашда йиғилишда белгилаб берилган мезонлар асосида ёндашиш талаб этилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан йиғилиш кун тартибидаги масала бўйича белгилаб берилган вазифа ва топшириқлар ижросининг сифатли бажарилишининг таъминланиши биз ЎзХДП депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият белгилайди. Давлат дастуридан жой олган, ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини қатъий назоратга олишимиз, жойларга чиқиб ўрганишларда амалга оширилаётган ишларга ҳаққоний баҳо беришимиз зарур. Ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган ҳар қандай ҳолатга муросасиз бўлишимиз лозим.

 

Улуғбек КОЧКАРОВ,

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати,

"Hududgaz Fargona" газ таъминоти филиали директори.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш