
Андижон вилояти. Партиянинг Андижон вилоят кенгаши томонидан "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида депутатлар ва ёшларнинг учрашуви ташкил этилди.
***
Наманган вилояти. Халқ депутатлари Чуст туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Аброр Рустамов ташаббуси билан "Ариқбўйи" маҳалласи ички йўлларида тамирлаш ишлари олиб борилмоқда.
***
Жиззах вилояти. Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман кенгаши томонидан ёшлар ўртасида "Спорт бизни бирлаштиради!" шиори остида баскетбол мусобақаси ташкил этилди.
***
Самарқанд вилояти. Ўзбекистон ХДП Жомбой тумани кенгаши томонидан таълим ва тарбияни ривожлантириш масалалари муҳокамасига қаратилган семинар ташкил этилди.
***
Сурхондарё вилояти. Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.
***
Қашқадарё вилояти. Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгаши депутатлари Отабек Исматов ҳамда Санжар Ғайбуллаев туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири Жонқара қишлоғига бориб, қишлоқ аҳолиси билан учрашди.
***
Тошкент шаҳри. Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбир ташкил этилди. Тадбирда тикувчилик, компьютер саводхонлиги, бизнесни бошқариш курсларини тамомлаган 60 нафар хотин-қизларга ўз фаолиятини бошлаш учун сертификатлар топширилди.