Депутат хайрли ташаббусларни амалга оширди

Ўзбекистан ХДП Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Х.Холмирзаева ташаббуси билан “Мустақиллик” МФЙ, “Истиқлол” МФЙ, “Обод турмуш” МФЙ ҳудудида яшовчи 53 та кам таьминланган, эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди. Уларнинг 14 тасига дехқончилик билан шуғулланиш учун 20 сотихдан ер ажратилди. 5 нафар фуқаро 1 гектардан ер олиб кластерга ишга кирди, 4 нафарига эса 7 сотихдан ер берилди.
Шунингдек, вақтинча ишсиз фуқаролар туман “Маданият уйи”га, “ХАN – TEKS” корхонасига ҳамда қурилиш соҳасига мавсумий ишчи бўлиб ишга жойлаштирилди. 23 нафар кишига чорвачилик билан шуғулланиши учун кредит ажратиладиган бўлди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.