Навоийда таълим тизимидаги масалалар муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Иба Наризова Навоий вилояти, Конимех тумани мактабгача ва мактаб таълими бўйича масъуллар билан учрашди.
Учрашув давомида тумандаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг фаолияти, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, педагоглар учун яратилган шароитлар ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, таълим муассасаларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, таълим олиш учун муносиб шароитларни яратиш ва соҳадаги долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.