Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Музработ туман кенгаши ташаббуси билан “Қувонч ва меҳр улашайлик” лойиҳаси доирасида “Музработ дарвозаси” маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан мулоқот ўтказилди.
Мулоқот давомида I гуруҳ ногиронлиги бўлган, уч нафар фарзанднинг онаси Нигора Маматмўминова ҳамда оғир хасталиги сабаб даволанишга муҳтож Дилфуза Ибрагимованинг мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, уч нафар фарзандни тарбиялаётган Наргиза Саидованинг уй-жойини таъмирлаш, Бунёд Тошбоевга эса ногиронликни белгилаш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш масалалари ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Уларни бартараф этиш юзасидан ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чоралар кўриш режалаштирилди.
Лойиҳа доирасида оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва партия совғалари топширилди.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларига амалий ечим топишга кўмаклашиш партия фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир.