Болалар саломатлиги ва хавфсизлиги — депутат назоратида
Халқ депутатлари Когон туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутати Саида Шарипова тумандаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитларни ўрганди.
Ўрганиш давомида ошхона, гуруҳ хоналари, тиббиёт ҳамшираси фаолияти ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, тарбияланувчиларнинг соғлом ва хавфсиз муҳитда таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитларга эътибор қаратилди.
Ўрганиш болалар учун яратилган шароитларни баҳолаш ва мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия сифатини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилди.