Бутун дунёни ташвишга солаётган пандемия иқтисоди бақувват давлатларни ҳам саросимага солиб қўйди. Бу касаллик миллатидан тилидан, динидан қаътий назар, барча давлатларга очиқдан –очиқ уруш эълон қилди. Бу балони қудратли давлатлар эмас, ҳамжиҳатлик, сабр билан иш кўрган, тартиб қоидаларга амал қилган халқларгина тезроқ енгиши мумкин. Касаллик сони баъзи давлатларда кундан кунга ортиб, аҳолида воҳима туғдираётгани рост. Боиси, уларда касалликка қарши курашиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чораларига эътибор берилмаяпти.
Мамлакатимизда пандемияга қарши Давлатимиз раҳбарининг бир нечта қарор ва фармонлари, ҳукуматнинг кечиктириб бўлмас чора-тадбирлари қабул қилинди. Ушбу тадбирларда биринчи навбатда қаттиқ тартиб интизом билан касалликни кескин жиловлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олишга эътибор қаратилмоқда. Карантин режими муваффақиятли ўтиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Ҳатто, чет эллардаги Ўзбекистон фуқаролари ўз Ватанларига қайтиши учун тезкор тадбирлар амалга оширилди.
Муҳтарам Юртбошимиз халқимизнинг бир неча маротаба мурожаат қилди. Мурожаатда халқимиздан биргина нарсани сўраяпти: коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун, энг аввало, ўзимиз масъулмиз”. Бундай даъватларга халқимиз ҳам лаббай деб жавоб бериши керак. Ўрнатилган қонун-қоидаларга бўйсунибгина офатга қарши мардона туришимиз лозим. Чунки, аҳил ва жипс бўлиб, бир мушт каби бирлашишда ҳикмат кўп. Тарихда ота-боболаримиз бошидан бундан ҳам оғир кунларда бирлашибгина енгиб ўтган.
Ўтган вақт мобайнида жорий йилнинг март ойида қабул қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон асосида Навоий вилоятида партиямиз электарати бўлган ёлғиз кексалар, боқувчиси йўқ оилалар, имконияти чекланган фуқаролар ҳамда олис ҳудудларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, гигиена ва дори воситалари етказиб бериш ташкил этилди. Олис-олис ҳудудларда кўчма савдо расталари ташкил қилинмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга бепул тиббий анжомлар, дори-дармонлар, гигена воситалари тарқатилмоқда. Айтингчи, қайси давлатда, қайси давлат раҳбари ўз фуқаролари учун бунчалик чоралар кўрмоқда. Ҳар куни ижтимоий тармоқлар, интернет сайтларини кузатаман. Бирорта давлат ҳали аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишга бунчалик эътибор қилмаяпти.
Муҳтарам Юртбошимизнинг видеоселектр йиғилишидаги бир гаплари барчамизни сергаклантирди. Минбардан туриб, “Ҳар бир аҳолининг соғлиги мен учун жуда муҳим дедилар”. Шундай экан, синовли даврни бошимиздан ўтказаётган бир пайтда, фуқаролардан жорий этилган тартиб-қоидалар, шахсий гигена талабларига қатъий амал қилиши, жипслашиб, бир мушт бўлишимиз талаб этилади.
Яна бир бор мутахассислар берган тавсияларга амал қилишга чақираман. Яъни, қўлни совунли сув билан ювгандан сўнг спирт билан ишлов беришни, йўталганда ва аксирганда оғиз ва бурунни рўмолча билан ёпишни, шамоллаш белгилари бўлган беморлар билан яқин мулоқотда бўлмаслик, йўтал, иситма, нафас олиш қийинлашганда тезлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.
Бемор уйда аниқланганда, бемор ётган хоналар, фойдаланган жиҳозлар, идиш-товоқлари хлор сақловчи воситалари ёрдамида ёки қайнатинг. Организмнинг инфекцияга қарши курашувчанлигини ошириш мақсадида витамин ва оқсилларга бой бўлган маҳсулотларни, пиёз, саримсоқ, цитрус мевалар, наъматак меваларидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилиш лозим. Касаллик юқмаслиги учун, жамоат жойларида докадан тикилган ниқоб ёки бир марталик респираторларни тақиш тавсия этилади. Аксарият фуқаролар бунинг моҳиятини тушуниб, кунни уйда фойдали машғулотлар билан ўтказмоқда. Аммо, гуруч курмаксиз бўлмагани каби айрим фуқароларимиз карантин даврида жорий этилган тартиб-қоидаларни бузиб, оммавий маросимлар ўтказганлигининг ҳам гувоҳи бўлдик. Наҳотки улар ўзларининг ушбу қилмишлари нотўғри эканлигини билишмаса?! Ахир улар орзу хавасни деб ўз оиласи, яқинлари қўни-қўшнисининг ҳаётини хавф остига қўйдику.
Президентимиз мамлакатимиздаги вазиятга баҳо берар экан, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, беморлардан икки нафари вафот этганини афсус билан айтди. Буни айтишдан мақсад – ҳар бир фуқаро ушбу вазиятда огоҳлик ва эҳтиёткорликни оширишга қаратилган чақириқ десак, муболаға бўлмайди. Уларнинг оила аъзларига таъзиямизни билдираман.
Синовли кунларда ҳамжиҳатликни қўлдан бой бермаслик, нотўғри, асоссиз маълумотларга ишонмасдан, карантин даврида белгиланган барча қоидаларга қатъий амал қилиш, яқинлардан ҳам шуни талаб қилишдир. Бу аввало, ўз саломатлигимиз учун, оиламиз, юртимиз фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эгадир. Ушбу пандемиянинг олдини олиш, мамлакатимизнинг аввалги осойишта ҳаётга қайтиш учун қайғурадиган барча фуқароларимизнинг шарафли бурчидир.
Мақсуд НУРУЛЛАЕВ,