Тиббиёт ҳамшираси сифатида коронавирус пандемияси Хитойда тарқалаётган пайтданоқ ташвишга тушгандим.
15 март куни Тошкентдан қайтсам, Наманганда картошка, ун, ёғ, умуман озиқ- овқат маҳсулотлари қимматлаб қолибди. Аҳоли бу маҳсулотларни кўпроқ сотиб олиб, ваҳимага тушган эди. Чортоқ деҳқон бозорида картошканинг бир килограмми 7000 сўмга чиққан пайтлар ҳам кузатилди. Яхшиямки, бошқарув идоралари вакиллари, депутатлар тезлик билан ҳаракатда киришишди. ЎзХДП вилоят кенгаши биринчилардан бўлиб аҳолига мурожаат билан чиқди. Меҳнат таьтилида бўлганим учун. Мен ишимни маҳалладошларим орасилан бошладим. Улар ўртасида тарғибот ишларини олиб бордим.
Чортоқ туманидаги Навбаҳор МФЙда чевар аёллар билан докадан ниқоб тикишга киришдик. Хонадонларга, маҳалладошларимизга тарқатдик. Ваҳимани авж олдирмаслик учун дўкондор тадбиркорлардан ёрдам сўрадик. Дастлабки кунларга нисбатан аҳоли коронавирусдан сақланиш тартибларини анча билиб олди. Бугун қои да ва талабларга қатъий амал қилишмоқда.
Коронавирус бир синов бўлди. Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишни кўпчилик одатдан чиқариб юборганини тан олмоқда.
Аммо чекка қишлоқ жойларида ниқобсиз кўчада юриш, 5-6 кишининг бир тўда бўлиб гаплашиб тургани кўп кузатилди. Биз улар ўртасида ҳам кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бордик.
Бир тиббиет ходим сифатида шуни айтишим керакки, кўпга келган бу балони енгиш учун тозалик ва озодаликка қатъий риоя қилиш керак. Бунга оиладаги аёллар, оналар кўпроқ масъул эканини унутмаслик керак. Аёл, она туғма табибликка мойил. Хонадонимиз саришта, тоза бўлса, оила аъзоларнинг ҳар бири унга риоя қилса, ҳар қандай бало-қазолар, касалликлар остонамиздан узоқлашаверади.
Муқаддасхон ДЕҲҚОНОВА,
олий тоифали ҳамшира-реаниматолог