Партия фаоллари ташаббуси билан тиббий кўрик
Партия фаоллари ташаббуси билан тиббий кўрик

 

Ўзбекистон ХДП Вобкент туман кенгаши томонидан «Хайрхуш» МФЙ ҳудудидаги 9-сон оилавий шифокорлик пункти ходимлари билан ҳамкорликда «Соғлом она – соғлом оила» шиори остида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Кўрикка жами 55 нафар фуқаро жалб қилиниб, унинг натижаларига биноан 6 нафар аёлга даволаниш учун йўлланмалар берилди. Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар партиямиз фаолларининг кундалик вазифасига айланган.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш