Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари
Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши депутати, Янгиариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Барнохон Қўчқарова томонидан Ўзбекистон ХДПнинг «Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари» лойиҳаси доирасида «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг оилалари фаровонлигини ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Янгиариқ туманидаги «Гулшанда» маҳалласи аёллари билан мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш борасида тушунтиришлар олиб борилмоқда.