Сафимизда хотин-қизлар сони ортмоқда
Сафимизда хотин-қизлар сони ортмоқда

 

ЎзХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Г.Усеинова ташаббуси билан хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар ишга марҳамат Мономарказида таҳсил олаётган хотин-қизлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, хотин-қизларнинг меҳнат, таълим ва соғлиқни сақлаш борасидаги ҳуқуқ ва имтиёзлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ва низомларда белгилаб берилган вазифалар юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.

Учрашув сўнггида 10 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш