Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят ва Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан 5-сонли касб-ҳунар мактабида ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Мулоқотда Қонунчилик палатаси депутати Е.В.Бабенко, шаҳар кенгаши депутати Ш.Хайдаров, вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти" раиси А.Аҳмедов ҳамда вилоят ва шаҳар кенгаши масъул ходимлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар ёшларга Ўзбекистон ХДП нинг мақсад ва вазифалари, сайлов жараёнлари, янгиланган Конституция тўғрисида тушунчалар беришди.
Шунингдек Ш.Хайдаров ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўзи раҳбарлик қилаётган МЧЖга ишга таклиф қилди. Тадбир давомида 7 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.
Шунингдек ёшлар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди. Мурожаатлар эса керакли мутахассисларга йўналтирилди.