Мурожаат жойида ҳал этилди
Бугунги кунда аҳоли муаммоларини жойига бориб ўрганиш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларни тезкор ва ижобий ҳал этиш ҳар бир давлат органи ҳамда мансабдор шахс олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Бухоро шаҳар кенгаши депутати Р. Казимова Бухоро шаҳридаги Шейхон маҳалла фуқаролари билан учрашиб, аҳоли мурожаатларини тинглади. Фуқаролардан бири Шейхон кўчаси, 13 уйда яшовчи 2007 йилда туғилган Саломов Санжар Сайфуллаевичга ногиронлик аравачаси зарурлигини билдирган эди. Унинг мурожаати ўрганилиб, Санжар Саломовга ногиронлик аравачаси етказиб берилди.