Жамоатчилик назорати таҳлил қилинди
Халқ депутатлари Урганч туман кенгашига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган К. Нуржанов бошчилигидаги депутатлардан иборат ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги ПФ-15 сонли фармони ижроси юзасидан ўрганиш олиб борди.
Партиямиз фаоллари Урганч туманида ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳолатини ҳудудлар кесимида ўрганиб, таҳлил қилди.
Жамоатчилик назорати якуни Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясига олиб чиқиладиган бўлди.