Узун туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Мактаб ва мактабгача таълим бўлими, туман Нуроний жамоатчилик кенгаши, меҳнат фахрийлари, фаол нуронийлар партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Учрашувни Ўзбекистон ХДП Узун туман кенгаши депутати Б. Тошбоев очиб бериб, бундай маънавий-маърифий тадбирлар юртимизда гўзал анъанага айлангани, мамлакатимизда инсон қадрига юксак эътибор берилиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айланганини таъкидлади.
Тадбирда меҳмонлар ёшларга ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, машаққатлар ҳақида сўзлаб беришди.